Бош саҳифаЯнгиликларОлтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото)
Фотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото)

Японлар – экстравагант халқ, ҳар доим нималарнидир ўйлаб топишади ва Ер юзидаги барча мамлакатлардан олдинда  юришни афзал билишади. Бу сафар улар жаҳондаги энг қиммат мева салони билан эътиборга тушишмоқчи.

«Сембикия» моҳиятан мева дўкони, лекин бу ердаги товарлар жуда қиммат ва дўконнинг ички қисми худди заргарлик салонига ўхшайди, шунинг учун бу ерни беихтиёр «мева салони» деб атайсиз. BigPicture ушбу ноёб салон ҳақида ҳикоя қилди.

Бу Япониядаги мева «гигант»и – «Сембикия» фирмасининг асосий дўкони. Ушбу фирмани 1834 йилдан буён бир оила бошқариб келмоқда. Ўша пайтлар у оддий мева дўкони эди. Лекин бир куни дўконнинг иккинчи авлод эгасининг  рафиқаси бошқа йўл билан ҳам пул ишлашга қарор қилди.

Шундай қилиб, бу оддий дўкондан кўра кўпроқ совғалар магазинига айланди. Ушбу товарларнинг 80-90 фоизи совға сифатида сотиб олинади, чунки, Японияда расмий тадбирлар (тўйлар, ишбилармонлик музокаралари ва шифохонага ташриф)га қимматбаҳо мевалар олиб бориш одат тусига кирган.

Бу ерда Секаи-ичи олмасининг бир донасини 21 долларга сотиб оласиз! Бир дона мева учун 21 доллар-а! Япон тилидан таржима қилинганда секаи-ичи «дунёдаги энг яхшиси» деган маънони англатади. Гўё бу олмалар асал билан, сўнг фаришталарнинг терлари ва Доналд Трампнинг кўз ёшлари билан ювилгандек! Бу ҳазил, албатта!

Энди бошқа мевалар нархига эътибор қилинг:

Квадрат тарвуз – 212 доллар.

Қироллик қулупнайининг бир қадоғи (12 дона) – 69 доллар.

Гилос, бир қутиси – 159,50 доллар (яъни, донаси 4 доллардан).

Узум – 64 доллар.

Эҳтимол, сиз 170 долларлик 6 та мевали ассорти хоҳларсиз?!

Балким, 127 долларлик денсуке тарвузини хоҳларсиз?!

Дарвоқе, 2011 йилда хоккайдолик фермерлар хўп азият чекишди, чунки, бу тарвузнинг нархи «тушиб» кетди: унинг энг қиммати ўшанда «атиги» 4000 долларга сотилди! Хоккайдода бу тарвуздан атиги 100 дона етиштирилади.

Юбари қовунлари (бир донаси 160 доллар ёки иккитаси 265 доллар) – Ер юзидаги энг қиммат мева. Бир марта шундай қовунни кимошди савдосида 23 500 долларга сотишган.

Хўш, бу меваларнинг ўзига хослиги нимада? Биринчидан, улар идеал иссиқхоналарда ўстирилади ва офтобда қуриб қолмаслиги учун соябонлар билан ҳимояланади. Ҳар бир ўсимлик фақат битта мева беради ва ширин мева олиш учун фермерлар қолганларини муддатидан аввал кесиб ташлашади.

Сембикия оиласи вакилларининг айтишича, айнан улар қимматбаҳо мевалар тортиқ этиш анъанасини бошлаб берган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмлар билан бошланди!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин