Ошпазларни «йиғлатмайдиган» янги Sunions навли пиёз Fruit Logistica Innovation Award мукофоти номинациясига сазовор бўлди.
ВАSF селекционерларининг фикрига кўра, янги навни яратиш учун 35 йилдан ортиқ вақт давомида тадқиқот ва ишланмалар олиб борилган ва бу бозордаги биринчи «йиғлатмайдиган» ширин пиёз нави бўлди. Ушбу нав табиий чатиштириш йўли билан ишлаб чиқилган.
BASFнинг маълум қилишича, янги нав Leatherhead Food Research компанияси ўтказган тестларда истеъмолчиларнинг кўплаб ижобий фикрларини олган. Мутахассисларнинг фикрича, маҳсулот апрель ойида Берлинда бўлиб ўтган худди шу номдаги кўргазмада Fruit Logistica Innovation Award мукофотини қўлга киритиш учун имкониятга эга.
Шунингдек ўқинг: Тайланд мумли олмаси – мевами ёки резавор?
Янги навни яратиш ғояси 35 йилдан зиёдроқ вақт аввал BASF селекционери Рик Уотсон қиш фаслида омборда сақлаш мумкин бўлган ширин пиёз навини яратмоқчи бўлганида юзага келган. Янги нав пайдо бўлган АҚШда пиёзнинг икки мавсуми мавжуд: қишки сақлаш мавсуми (пиёз йилнинг тўққиз ойи давомида омбордан олиб чиқилади) ва ёзги уч ойлик янги узилган пиёз даври, деб ёзмоқда «АгроБизнес«.
Компания маълумотларига кўра, «кўз ёшларсиз» ширин пиёз илгари ҳеч бўлмаган ва генетик жиҳатдан уни яратиш жуда қийин эди. BASF ҳозирга қадар биринчи бўлиб, «кўз ёшларсиз» ва ширин таъмни уйғунлаштирган ягона турдаги Sunions навли (сақлаш учун мўлжалланган) пиёзни тақдим этди. BASFнинг Сабзавот уруғлари сенсори лабораторияси ва Огайо штати университети ўтказган синовлардан сўнг янги нав «кўз ёш чақирмайдиган» пиёз сифатида сертификатланди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!