Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларТайланд мумли олмаси — мевами ёки резавор?
Технологиялар Янгиликлар

Тайланд мумли олмаси – мевами ёки резавор?

Тайланд мумли олмаси кичик ва ўртача катталикда бўлиб, узунлиги тахминан олти сантиметр, чўзинчоқ, қўнғироқча шаклидаги резавордир.

Силлиқ пўстлоғи бинафшарангдан қизил ва оч яшил ранггача, шакли эса бироз қовурғасимон, мум қатламини эслатувчи енгил жилоси бор.

Ушбу резавор ҳақида propozitsiya.com сайти specialtyproduce ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.

Олманинг пўстлоқости қисми оқиш, намлик даражаси юқори. Меванинг марказ қисмида катта уруғ бўшлиғи мавжуд бўлиб, у йирик, тўқ-жигарранг уруғларни жамлайди.

Тайланд мумли олмаси бироз қарсилдоқ ва серсув, енгил ширали, таъми – Осиё нокининг таъмига ўхшайди. Ушбу турдаги олма баҳорда пишиб етилади.

Шунингдек ўқинг: АҚШда оқ қулупнай – Pink-А-Boo Pineberries®нинг тарғибот кампанияси бошланди

“Ботаник жиҳатдан Syzygium samarangense деб таснифланувчи Тайланд мумли олмаси 18 метргача ўсувчи йирик тропик дарахтда тўпсимон бўлиб шаклланади. Номига қарамай, у фақат пўстлоғининг рангги ва тузилишига кўра олмага ўхшайди, аслида эса резавордир. Етук дарахт ҳар бир ҳосилдан етти юз фунтгача мева бериши мумкин. Тайланд мумли олмаси, одатда, серсув егулик сифатида сархил ҳолатда истеъмол қилинади», дейди олимлар.

Тайланд мумли олмалари таркибида яллиғланишга қарши хусусиятга эга  олеанол кислотаси мавжуд.

«Ушбу резаворни, шунингдек, қовуриш, қайнатиш, соуслар учун консервалаш ёки музқаймоқ, қуймоқ ва француз тостларига солиш мумкин» дейишмоқда селекционерлар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркияда ўтган йили 1,3 миллион тонна сархил мева шарбат ишлаб чиқариш учун қайта ишланди

EastFruit

Ўзбекистонда каврак етиштириш ҳажми ва унинг экспортини кескин ошириш режалаштирилмоқда

EastFruit

Украиналик тадбиркор каннабисли олма шарбатини тайёрлади ва уни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин