Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСабзавотларни қайта ишлашда Топ-3 талаблар
Технологиялар Янгиликлар

Сабзавотларни қайта ишлашда Топ-3 талаблар

Паст сифатли хом ашёни қайта ишлаш орқали яхши  маҳсулот олиш мумкинми? Қайта ишланган хом ашё бўйича қандай ТОП-3 талаблар бор? Бу хусусда мева-сабзавотни қайта ишлаш борасида замонавий ечимларни таклиф этаётган «Толсма Текник» компаниясининг сабзавот бўлими бошлиғи Игор Гурин Agri Gator учун шарҳида сўзлаб берди.

– Игор, мана бундай савол тез-тез қулоққа чалинади: у қадар сифатли бўлмаган маҳсулотни қайта ишлаш орқали қўшимча қийматга эга юқори сифатли маҳсулот  олиш мумкинми? Aгар шундай бўлса, бунинг учун нималар талаб этилади?

– Aгар биз сархил бозор маҳсулотлари ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча, «сифати яхши бўлмаган» хом ашёдан яхши маҳсулот олиб бўлмайди. Бошқача айтганда, сабзавот маҳсулотларининг сифати тўғридан-тўғри хом ашё сифатига ва сақлаш шароитларига боғлиқ.

– Маҳсулотни қайта ишлашда яхши натижаларга эришиш борасида фермерларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Хом ашё бўйича ТОП-3 талабларни айтиб бера оласизми?

– Талаблар ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда биринчи навбатда, навлар танловини қайд этган бўлардим. Гап шундаки, масалан, Украинада кенг тарқалган баъзи сабзавотларнинг навлари Европа Иттифоқида етиштирилганидан фарқ қилади. Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган баъзи ускуналар Украина сабзавотлари билан ишлай олмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд, чунки, у бошқа навлар (масалан, пиёзнинг қаттиқ навлари)ни қайта ишлашга мўлжалланган. Шунинг учун бугунги кунда Украинада Голландия ва Европа навларига хос маҳсулотларни ўстираётган кўплаб фермерлар кўп. Улар етиштираётган маҳсулотлар – қайта ишлашга кўпроқ мослашган.

Шунингдек ўқинг: Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

– Хом ашёни қайта ишлаш бўйича яна қандай талаблар мавжуд?

– Иккинчи талаб – бу сақлов сифати, учинчиси – ишлов бериш учун асбоб-ускуналар сифати, жумладан, қайта ишлашдан аввалги тайёргарлик жараёнларидир. Масалан, пиёзни тайёрлаш учун махсус калибрловчилар бор, тозаловдаги бир хиллик ва ундан кейинги ишлов бериш жараёнидаги чиқиндилар миқдори уларга боғлиқ. Шунинг учун тайёргарлик жуда муҳим  ҳисобланади.

– Қайта ишлашдан аввал сақлаш учун мўлжалланган тараларнинг ўрни қандай? Уларнинг сифати мева-сабзавот маҳсулотлари сифатига қай даражада таъсир кўрсатади?

– Тара – маҳсулотларни контейнерда сақлашнинг илк босқичларидан бири. Уйилган ҳолатда сақлашдан фарқли ўлароқ, у қиммат. Aммо контейнер усулида шамоллатишнинг мутлақо бошқача сифати туфайли маҳсулот анча яхши сақланади. Стандарт сабзавот омборларидаги баландлиги тахминан 1,6 метрлик ёғоч контейнерлар сақлашнинг энг самарали вариантидир. Негаки, ёғоч контейнерлар маҳсулотларни яхши шамоллатишга ёрдам беради, бундан ташқари, текис тақсимлов сабзавотлар қисилиб қолишига йўл қўймайди.

«Толсма Текник» компанияси сабзавот, мева ва резаворларни сақлаш ҳамда  қайта ишлаш бўйича хизматлар борасида комплекс ечимларни тақдим этиш мақсадида фаолиятини доимий такомиллаштириб бормоқда. Бу йўналишдаги сўнгги қадамлардан бири «WINDT» номли янги бренд яратилгани бўлди.

«WINDT» бренди ҳозирча Украинадаги «Толсма Текник» компаниясининг барча йўналишларини бирлаштиримоқда. Сабзавот, мева ва резаворлар билан боғлиқ ҳамма нарсани назарда тутяпмиз. Мазкур бренд остида барча мижозларимизга комплекс ечимлар тақдим этилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Европада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда

EastFruit

Тожикистон олмага тўлиб-тошган – ҳатто чакана нархлар ҳам рекорд даражада паст

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин