Ўттиз йилдан зиёд вақтдан буён данакли мевалар ва резаворларнинг янги навларини тадқиқ қилиш ҳамда ишлаб чиқишда етакчилик қилиб келаётган компания – Royal (Испания, Севилия) мавсумни эртапишар данакли мевалар линиясининг янги навини сотувга чиқариш билан бошлади. Ушбу мевалар Royal Sanguine® савдо маркаси остида сотилади. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.
«Номланишидан ҳам кўриниб турибдики, бу янги данакли мева ички қисми сариқ ва оқ нектаринлардан ташқи кўриниши билан фарқ қилади. «Ушбу нектариннинг ички қисми ҳам, пўстлоғи ҳам тўқ қизил рангдадир. Таъми эса жуда ҳам ўзгача. Бизнинг Royal Sanguine® энг талабчан хўрандалар ва ўзига хос нордон таъмни излайдиганлар учун мўлжалланган», дейди Royal компаниясининг стратегия бўйича директори Таnguy Debiesse.
Биринчи мевалар шу ҳафта Европа бозорлари, шунингдек, Буюк Британияга етказиб берилади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, компания янги навга нисбатан бозор реакциясини интиқлик билан кутмоқда.
Шунингдек ўқинг: Бразилияда Purple Gala навли тўқ қирмизиранг олма тақдим этилди
«Одатдаги жадвалимизга кўра, бизда май ойи охирида олхўрининг махсус Pluot® ва Меtis® навлари пайдо бўлади, бу йил умумий ҳосил 8000 тоннадан ошиши керак», дейди компаниянинг стратегия бўйича директори.
Royal нектаринларининг ички қисми оқ, сариқ ва энди қизил рангли бир қатор ассортименти мавжуд.
2022 йилги совуқ ва дўлнинг айрим ҳудудларга таъсир қилган об-ҳавоси ҳақида Таnguy шундай деди: «Оғир йил бўлишига қарамай, Royalда плантациялар ҳолати ёмонлашувидан азият чекмадик, бу эса маҳсулот етиштириш ҳажмини сақлаб қолиш ва ҳатто бозордаги таклифни бироз ошириш имконини берди. Айни кунларда шафтоли ҳамда нектаринларимизни йиғиб олиш қизғин ва муваффақиятли давом этмоқда. Барчага мақбул ўлчам ва таъмли ушбу меваларимиз бизга Европанинг сифатли эртапишар мевалар бозорида етакчи бўлиш имконини бермоқда».
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!