Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБразилияда Purple Gala навли тўқ қирмизиранг олма тақдим этилди
Технологиялар Янгиликлар

Бразилияда Purple Gala навли тўқ қирмизиранг олма тақдим этилди

Gala навли олманинг янги клони мевалари 100% тўқ қирмизи рангга эга. Шу билан бирга, Purple Gala олмаси қурғоқчилик пайтида ҳам яхши ранг олиш хусусиятига эгадир. Меванинг бундай рангги ва бир хил шакли баъзи бозорларда жуда ҳам кўп эътибор қозонмоқда. Бу ҳақида brytfmonline.com сайтига таяниб, АgroТimes хабар берди.

Ушбу клон Бразилиядаги узум ва вино бўйича қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари корпорацияси (Embrapa Grape and Wine)да етиштирилган.

«Янги нав иссиқлик ва қурғоқчилик шароитида ҳам тўқ қирмизи рангини сақлаб қола олди. Бу бозордаги бошқа мевалар билан солиштирганда сезиларли фарқдир”, дейди Embrapa Grape and Wine тадқиқотчиси Пауло Рикардо Оливейра.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Европада олма захиралари кўпайди, нок эса камайди – WАРА ҳисоботи

Унинг сўзларига кўра, тўқ қирмизи рангга қўшимча равишда бир хил ўлчамдаги Purple Gala мевалари олмаларнинг 90%дан кўпроғи учун қимматли тоифа саналмиш CАТ 1 рейтингига сазовор бўлди.

Тадқиқотчининг сўзларига кўра, янги олма бозорда юксак эътироф қозонган: “Ранг масаласи фундаменталдир, чунки идрок нуқтаи назаридан истеъмолчининг қарори ранг омили билан чамбарчас боғлиқ”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон селекционерлари қорағат (смородина)нинг янги навларини тақдим этди (фото)

EastFruit

Қулупнайнинг Parlando номли янги навини очиқ ерда ҳам, иссиқхонада ҳам етиштириш мумкин

EastFruit

Бургер помидорларининг Ruby Breizh навига Германия ва Буюк Британиядаги харидорлар қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин