11 йиллик селекция ва навларни такомиллаштириш ишларидан сўнг Испаниянинг Ibergen Frutales компанияси яратган олхўри ва ўрикнинг Iberplum® турлараро дурагайларининг янги линияси бозорга чиқди. Янги дурагайлар маҳсулот қийматини ошириб, унинг данакли мева сегментида алоҳида ажралиб туришига хизмат қилади» дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.
Iberplum® гуруҳи навлари олхўри ва ўрикнинг турлараро дурагайлари серияси бўлиб, пўсти ва ички қисми турли рангдаги мевалар билан бутун мавсумни эгаллайди. Селекционерларнинг мақсади истеъмолчига ёқимли таъм таассуротини тақдим этишдир, шунинг учун улар 20ºВх га яқин юқори шакар таркиби ва ажойиб тузилишга эга бўлган, экзотик лаззатли мева олишни мақсад қилишган. IberPlum концепцияси олхўрини премиум бозорга олиб киради.
Ҳозиргача тўртта нав патентланган, қолганлари эса рўйхатдан ўтиши кутилмоқда. Ҳали маълум бўлмаган ушбу янги дастурга қарамай, Испанияда аллақачон 20 гектар IberPlum® экилган. Шунингдек, Франция, Италия, Чили ва Жанубий Африка боғбонлари билан экспериментал шартномалар тузилган.
Компания веб-сайтида пишиб етилиш муддати 17 июндан 25 сентябргача бўлган 9 та олхўри ва ўрикнинг тижорат навлари намойиш этилди. Турли навдаги мевалар диаметри 55 дан 65 мм гача, шакар миқдори – 17ºВх дан 20ºВх гача, меванинг қаттиқлик даражаси эса 2,5 дан 3,8 кг/см² гачадир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!