Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМониторингдан бошқарувгача: агродронлар боғдорчиликда қандай вазифаларни бажаради?
ВидеоДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Мониторингдан бошқарувгача: агродронлар боғдорчиликда қандай вазифаларни бажаради?

2022 йилнинг 27 сентябрь куни EastFruit халқаро платформаси БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ) кўмагида Sapienza Media билан ҳамкорликда “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” деб номланган #EastFruitHortiTech туркумидаги вебинарни ўтказди.

Вебинарда Нидерландиянинг Аurea Imaging – Тhe Crop Intelligencе Cоmpany компанияси ижрочи директори Берт Рийк маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш жараёнида дронлардан фойдаланиш мавзуси ҳақида сўз юритди.

Компания дронлар ёрдамида ҳал қилмоқчи бўлган асосий вазифа — бу боғ участкаларини эмас, балки ҳар бир алоҳида дарахтни назорат қилишдир. Боғнинг ҳар бир дарахтини назорат қилиш мева етиштиришда юқори барқарорликка эришиш ва даромад ошишига олиб келади.

Шунингдек ўқинг: Дронлар боғдорчиликдаги кўплаб муаммоларга ечим бўла олади — Андрий Ярмак (видео)

Биз буни қандай қиламиз: мониторинг тизимидан боғни бошқарув тизимига ўтамиз.  Визуал баҳолаш учун  дронлардан фойдаланиб,  тўпланган маълумотларни таҳлил қиламиз ва ушбу боғда кутилаётган натижа моделини яратамиз«, дейди ижрочи директор.

Ушбу моделга асосланиб, боғбоннинг ўзи бугунги кунда боғда кўрган камчиликларни яхшилаш бўйича ечимлар ишлаб чиқади ва у буни ўзида мавжуд ускуналар ёрдамида амалга оширади.  “Биз ишлаб чиқаётган моделлар ўғитларни қўллаш, ўсимликлар ўсишини назорат қилиш ва ўғит учун локал пуркагичлардан фойдаланиш билан боғлиқ.  Биз тўлиқ циклга ўтиш кераклигига ишонамиз, чунки ҳозирги кунда фақат йиғиш, таҳлил ёки ижрога эътибор қаратадиган кўплаб компаниялар мавжуд. Биз буларнинг барини интеграциялашга ҳаракат қилмоқдамиз, токи, маҳсулот етиштирувчи  хизматларнинг тўлиқ циклига эга бўлсин«, дейди  Берт.

Берт боғдаги дарахтларнинг нотекис гуллашига мисол келтирди. Бунинг ечимларидан бири — гуллари кўп бўлган дарахтларни кимёвий назорат қилиш орқали улар сонини камайтиришдир. “Биз бунинг тескарисини ҳам қила оламиз — гули йўқ дарахтлар ҳосилга тўла дарахтларга нисбатан анча интенсив ўсади. Табиийки, улар ҳам ривожланишда ўзиб кетмаслиги учун ўсишни тартибга солишга эътибор қаратилади”.

«Боғда дронлардан фойдаланишнинг афзалликларидан бири тугунакларни юпқалаш учун меҳнат сарфини 40 соат/гектарга камайтиришдир, чунки бу фақат муайян дарахтлардагина қўлланади. Бундан ташқари, боғнинг бир хил гуллаши туфайли ҳосил 10-12% га ошади«, дейди Берт.

Ҳозир компания ҳар бир дарахт учун спектрал таҳлил сенсорини ишлаб чиқмоқда. Ушбу датчик тракторга ўрнатилиб, ҳам тўрли, ҳам тўрсиз боғларда ишлатилиши мумкин. Хўш, унинг асосий афзаллиги нимада? Одатда, нидерландиялик боғбон мавсумига ўртача 30 маротаба боғни айланиб чиқади. Шундай қилиб, трактордаги сенсор ёрдамида у дронга нисбатан анча кўп маълумот тўплаши мумкин ва маълумотлар янада тўлиқ бўлади. Сенсорнинг асосий вазифаси боғда реал вақтда ишлатилиши мумкин бўлган маълумотларни йиғишдир.

Аureа ҳозирги кунда Шимоли-Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Янги Зеландия ва Жанубий Африкада фаолият юритмоқда, шунингдек, Шарқий Европага кенгайишни ҳам режа қилган.

Берт Рийк ва вебинардаги бошқа спикерларнинг чиқишини YouTube каналимизда томоша қилишингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин