Бош саҳифаЯнгиликларДронлар боғдорчиликдаги кўплаб муаммоларга ечим бўла олади — Андрий Ярмак (видео)
ВидеоДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Дронлар боғдорчиликдаги кўплаб муаммоларга ечим бўла олади — Андрий Ярмак (видео)

Бизнеснинг самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифати, даромад даражаси, фаолият барқарорлигини яхшилаш ва албатта, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш учун бундан буён мева-сабзавот секторида дронлардан тобора кўпроқ фойдаланилади. Ушбу фикрни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий ЯрмакБоғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” деб номланган онлайн вебинарда билдирди. #EastFruitHortiTech серияси туркумидаги мазкур тадбир ФАО ва ЕТТБнинг мева-сабзавот савдосини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit халқаро мева-сабзавот бизнес платформаси ва Sapienza Media ҳамкорлигида ташкил этилган.

Иқтисодчининг қайд этишича, бугунги кунда мева-сабзавот бизнесига агробизнеснинг бошқа бўғинларига нисбатан жуда кам сармоя киритилиб, инвесторлар ҳам кам эътибор қаратмоқда, чунки бу бизнесда рисклар даражаси анча юқори. Шу боис, ушбу секторга «катта пул» жалб қилиш учун хавфларни камайтириш ёки уларни бутунлай йўқ қиладиган ечимларни излаш керак.

Учувчисиз технологиялар рискларни сезиларли даражада камайтириш ва бизнес барқарорлигини ошириш усулларидан биридир. Шуниси қизиқки, ҳозирги кунда учувчисиз технологияларнинг зарурати юқори бўлган ҳудудлар, хусусан, Марказий Осиё мамлакатларида уларга қизиқиш даражаси пастлигича қолмоқда. Украина эса Андрий Ярмакнинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигига, жумладан, мева-сабзавотчилик секторига дронлар ва бошқа учувчисиз технологияларни жорий этиш тезлиги бўйича ҳозир Европанинг барча давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Бироқ, шуниси ҳам борки, донли ёки мойли экинлар экиладиган майдонларга нисбатан мева-сабзавот майдонлари нисбатан кичик бўлгани боис, бу дронлар ёрдамида ечим тақдим этувчилар учун асосий аҳамиятга эга эмас.

Бошқа томондан, мева-сабзавот секторидаги харидорлар дронлар ва бошқа учувчисиз технологиялардан фойдаланиш учун «дончилар»дан кўра кўпроқ пул тўлашлари мумкин, чунки, улардан гектарига фойдаланишдан олинадиган даромад анча юқори. Шу сабабли, сўнгги икки йил ичида Украинадаги катта дронлар флотининг кўплаб операторлари мева-сабзавот ҳамда резаворлар етиштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда ва бутун жаҳон учун ноёб тажрибага эга бўляпти. Табиийки, украиналик фермерлар ушбу технологияларга тобора кўпроқ эътибор қаратиб, уларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этишга ҳаракат қилишмоқда.

Украинада учувчисиз тизимлар экинларнинг ҳолатини баҳолаш, Ўсимликларни ҳимоялаш воситалари (ЎҲВ)ни қўллаш ҳамда баргларга ўғит пуркашда фаол қўлланади ва бу боғлар, далаларда ЎҲВ, ўғит ҳамда бошқа операциялар учун катта маблағни тежаш имконини беради.

Мева-сабзавот бизнеси учувчисиз технологияларни жорий этиш тезлиги бўйича дон бизнесидан бироз ортда қолаётгани сабабини эксперт бир қатор омиллар билан изоҳлади. «Ўлчам муҳим аҳамиятга эга. Сабзавотчилик ва боғдорчиликда ғаллачилик секторидаги каби йирик фермер хўжаликлари деярли йўқ. Шунга кўра, дронлардан фойдаланиш бўйича хизматларни таклиф этувчи бозор операторлари, биринчи навбатда, гектарлар миқдорига эътибор қаратишади”, дейди Андрий Ярмак. Боғдорчиликда дронларни жорий этишга тўсқинлик қилувчи омил шундаки, боғлар, кўпинча, дўлга қарши тўр билан қопланади, бу эса дронлардан фойдаланиш самарадорлигини пасайтиради. “Бундай ҳолатлар учун бошқа техник ечимлар мавжуд. Масалан, тракторга камералар ўрнатиш ёки боғнинг бутун периметри бўйлаб стационар камералар ўрнатиш мумкин«, дейди иқтисодчи.

Вебинар давомида мутахассислар тўр ҳозирги кунда нафақат камера ва датчиклар, балки ЎҲВни пуркаш учун ҳам дронларга ўрнатиладиган замонавий тизимлар учун катта тўсиқ бўлмай қолганини қайд этишди.

Андрий Ярмакнинг фикрича, бугун учувчисиз технологияларнинг шиддат билан ривожланаётгани ҳисобга олинса, кўплаб мамлакатлардаги боғбонлар ва сабзавот етиштирувчилар тез орада дронлардан анча фаолроқ фойдалана бошлашади.  Негаки, вақт ўтиши билан улар дронлар боғдорчиликдаги бир қатор долзарб муаммоларни ҳал этиши мумкинлигини англаб етишади.

Энг аввало, катта боғлар ва йирик плантациялардаги вазиятни оптик баҳолаш воситаси сифатида дронлар бебаҳо ҳисобланади. Зеро, ҳеч бир агроном боғни дрон каби сифатли текшира олмайди. Дронлар, шунингдек, дарахтларни қайта ишлаш самарадорлигининг паст даражасига ва ўртача ҳосилнинг пасайишига олиб келадиган боғлар нотекислиги муаммосини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, спектрал таҳлил туфайли дронлар суғориш билан боғлиқ муаммоларни аниқлай олади ва куртакларнинг буталишини оптималлаштиради.  Шунингдек, дронлар касаллик ва зараркунандаларни аниқлашга ёрдам беради. Яна улар бутун боғга ишлов  бериш ўрнига маҳаллий ишлов беришни таъминлайди, бу эса ЎҲВни сотиб олишга ҳам вақт, ҳам маблағни сезиларли даражада тежайди, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиради”, дейди Андрий Ярмак.

Унинг фикрича, учувчисиз технологиялар ҳақидаги билим даражаси пастлиги ушбу ечимларнинг кўплаб ҳудудларда ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Шу боис ҳам, бундай тадбирлар вазиятни тубдан яхшилаб, Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё боғдорчилиги ва сабзавотчилигига учувчисиз технологияларни жорий этишни жадаллаштиришга хизмат қилади.

Андрий Ярмак ва бошқа спикерларнинг чиқиши акс этган видеони YouTube каналимизда томоша қилишингиз мумкин:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хўраки узумнинг IP-навларини ноқонуний етиштириш тез орада имконсиз бўлиб қолади

EastFruit

Евроосиё бизнес альянси Ўзбекистон агросаноат мажмуида 9 та инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда

EastFruit

Францияда Оrion навли янги пиёз синовдан ўтказилмоқда — энди кўз ёши тўкмаймиз!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин