Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИссиқхонада юқори сифатли резавор ҳосилини олишда тукли ари билан чанглатиш муҳим, аммо бу қиммат усул (видео)
Видео Долзарб Махсус Технологиялар Янгиликлар

Иссиқхонада юқори сифатли резавор ҳосилини олишда тукли ари билан чанглатиш муҳим, аммо бу қиммат усул (видео)

Маълумки, юқори сифатли сабзавот, мева ва резаворлар ҳамиша харидоргир бўлади. Бундан ташқари, улар учун юқори нархга эга бўлиш имкони бор. Бироқ, EastFruit мутахассисларининг кузатувларига кўра, нафақат очиқ далада мева- сабзавот етиштирувчи фермерлар, балки иссиқхоналар эгалари ҳам сифатли маҳсулот олиш учун экинни чанглатиш муҳимлигига у қадар эътибор қаратишмайди.

Экиннинг етарли даражада чанглатилмаслиги резаворлар, хусусан, қулупнай шаклига қандай салбий таъсир кўрсатишини қуйидаги видеода кўришингиз мумкин.

“Ҳариф” МЧЖ асосчиси, EastFruit, ФАО ва ЕТТБ лойиҳасининг кўп йиллик маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов Тожикистон шимолидаги замонавий иссиқхоналарида қулупнайнинг энг яхши итальян навларини етиштирмоқда.  Резавор харидоргир бўлиши учун чанглатиш зарурлигига у асло шубҳа қилмайди.

«Агар сиз қулупнайни супермаркетлар тармоғида сотишни режалаштирган бўлсангиз, унинг бенуқсон шаклда бўлиши жуда муҳимдир. Бизнинг иссиқхонада ҳам номақбул шаклдаги резаворлар учрайди ва бу маҳсулот ҳақидаги умумий таассуротни бузади. Ушбу етишмовчиликнинг сабаби бор етишмовчилиги ёки нотўғри чанглатиш бўлиши мумкин. Бизнинг вазиятда муаммо чанглатиш масаласига бориб тақалади«, дейди Бахтиёр Абдувоҳидов.

Биз асаларидан фойдаланганмиз, лекин қишда улар учмайди, иссиқда ҳам учмайди. Шунинг учун иссиқхонада асаларидан фойдаланиш самарасиздир. Биз кўп ўйладик ва тукли аридан фойдаланиш керак, деган хулосага келдик. Аммо Coppert компанияси билан боғланганимизда маълум бўлдики, бир қути тукли арининг нархи 100 доллар экан ва улар 40 кун иш беради. Бу иссиқхонага уч қути тукли ари керак. Яъни, харажатлар ҳар 40 кунда 300 долларни ташкил қилади. Йил бўйи давом этадиган парвариш учун  2700 АҚШ долларидан кўпроқ пул сарфлашимизга тўғри келаркан. Шунинг учун, ушбу усулни қўлламасликка қарор қилдик, чунки, тижорат резаворларини етиштириш бизнинг асосий ишимиз эмас. Бироқ, катта ҳажмда маҳсулот етиштирадиган ва резавор учун максимал нархга эга бўлишни истайдиганларга биз тукли ари учун сармоя киритишни маслаҳат берамиз. Бу, айниқса, иссиқхона экинлари учун муҳимдир«, дейди эксперт.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Қулупнайнинг қандай навлари фермерга кўпроқ даромад келтиради (видео)?

EastFruit

Фертигация – иссиқхона ўсимликларини томчилатиб суғориш ва озиқлантиришни автоматлаштириш қандай амалга оширилади (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин