Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИспанияда етиштирилган шоколадли апельсинлар оддийларига қараганда қимматроқ нархда сотиляпти
Технологиялар Янгиликлар

Испанияда етиштирилган шоколадли апельсинлар оддийларига қараганда қимматроқ нархда сотиляпти

Перпиньяне (Франция)даги MIN бозорида мева-сабзавотлар орасида ноодатий апельсин сотилади. Шоколадли апельсин, ўз номидан кўриниб турганидек, жигарранг тусда бўлиб, бу харидорларни ўзига жалб қилмасдан қолмайди. “Бу Испанияда етиштириладиган апельсиннинг Navel навидир. Бундан 10 йил аввал валенсиялик боғбон тасодифан ушбу навни кўриб қолади. Кейин эса ундан гибрид нав ундириб чиқаради ва етиштира бошлайди. Бошида бу навни фақат ўша боғбон етиштирар эди. Ҳозир эса улар уч киши”, – дея тушунтирди Indiana Import компаниясининг савдо бўйича директори Жюльен Кремер (Julien Cremer).

Бу йил мазкур маҳсулот учун алоҳида бозорча очилди. “Бу жуда қизиқарли апельсин нави. Биз 7 йилдан буён ушбу навни етказиб берамиз ва унга талаб ўсишда давом этмоқда. Унинг таъми одатдаги апельсиндан фарқ қилади. Шоколадли апельсиннинг мазаси ширинроқ ва ўта нордон эмас. Оригиналлиги ва бироз танқислиги сабабли, табиийки, у қимматроқ сотилади”, дейди мутахассис.

Унинг айтишича, оддий апельсин 1,30 евро/кг ($1,47/ кг), шоколадли апельсин эса салкам 2,80 евро/кг ($3,16/ кг) нархда сотилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Маймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз – АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда

EastFruitнинг FreshPlaza маълумотларига таяниб ёзишича, апельсин мавсуми икки ҳафта аввал бошланди ва 2-3 ой давом этади. Бу давр мобайнида Indiana Import мунтазам равишда Côté Nature ва Open Agro брендлари остида шоколадли апельсин етказиб беришни режалаштирган. Январь ойидан бошлаб эса Indiana Import маҳсулотлари орасида яна бир ғайриоддий мева – Испаниядан келтирилган қизил пўстли лимон ҳам қўшилади.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Бразилияда Purple Gala навли тўқ қирмизиранг олма тақдим этилди

EastFruit

Испанияда бодом етиштириш 50% га камаяди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин