Бош саҳифаЯнгиликларМаймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз — АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда
Технологиялар Янгиликлар

Маймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз – АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда

Шимолий Каролина (АҚШ) даги Pairwise компанияси CRISPR ген-таҳрирлаш технологиясидан фойдаланиб, резаворлар истеъмолчи ва етиштирувчи учун жозибадор бўлишини таъминлаш мақсадида маймунжон ҳамда қора малина ДНКсини ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда.

Селекционерлар ўсимлик структурасини яхшилаш, резаворлар янада қулай бўлишини таъминлаш учун уруғларни йўқ қилиш, самарали ва хавфсиз ҳосил олиш учун буталардаги тиканларни олиб ташлашни мақсад қилишган, деб ёзмоқда «АгроБизнес«.

Маймунжон ва малинага талаб тобора ортиб бормоқда, бироқ, ушбу турдаги резаворларни кўпчилик истеъмол қилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар мавжуд. Фермерлар учун эса маҳсулот етиштириш, жумладан, уруғлар, қисқа муддатли сақлов, маҳсулот таъми ва тузилишининг консистенцияси йўқлиги муаммодир. Баъзи ҳолларда фермерлар энг яхши таъмли резаворлардан воз кечиш эвазига ҳосилни осон йиғиб олишга муваффақ бўлишмоқда.

Pairwise компанияси 2018 йили маймунжон ва унчалик таниш бўлмаган қора малина устида иш бошлаган эди. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, ушбу мевалар таркибида антоциан миқдори баланд ва голубикадан беш-олти баравар кўпроқ антиоксидантлар мавжуд. Қўшма Штатларга Туркиядан келтирилган қизил малинадан фарқли ўлароқ, қора мевали навлар  Шимолий Америкада бугун пайдо бўлган. Қора малинанинг уруғи кўпроқ, меваси қаттиқроқ ва бошқача таъм хусусиятига эга.

Шунингдек ўқинг: Олхўри ва ўрик дурагайлари – испан селекционерларидан янги мевалар линияси (фото)

Такомиллашган резаворларнинг чакана савдоси жорий ўн йиллик ўрталарига режалаштирилган.

Юқорида айтилганидек, Pairwise компанияси CRISPRдан фойдаланади, бу жараёнда у геномнинг кетма-кетлигини олиб ташлаши ёки ўзгартириши мумкин, шунда маълум бир хусусият пайдо бўлмайди ёки керакли хусусият янада аниқлашади. Генетик модификациядан фарқли ўлароқ, ўсимликка янги ДНК-материали қўшилганда аввалдан мавжуд хусусиятларга ўзгартириш киритилади.

Резаворлардан ташқари, компания тадқиқотнинг турли босқичларида бўлган бошқа маҳсулотлар устида ҳам ишламоқда. Ўзгартирилган япроқли кўкат 2022 йилда турли тадбирлар доирасида истеъмолчиларга таништирилади, 2023 йилда эса кенгроқ миқёсдаги савдо режалаштирилган.

Олчани данагидан халос қилиш – компаниянинг кўп йиллик ғояларидан бири – дарахт ўсиши ва мевага кириши учун вақт керак бўлгани боис, бу иш кўпроқ вақт талаб этмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда малина нархи қарийб 30 фоизга ошди

EastFruit

Португалия фермасида роботлар малина ҳосилини териб олишга киришди

EastFruit

Бугунги кунда нишали резаворлардан қай бирини етиштирган маъқул? (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин