Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИспания компанияси хурмодан тери ўрнини босувчи материал ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Технологиялар Янгиликлар

Испания компанияси хурмодан тери ўрнини босувчи материал ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Валенсиянинг Laserfood компанияси Испанияда ҳайвон териси ўрнини босувчи хурмодан тайёрланган биринчи веган терини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

PersiSKINнинг янги маҳсулоти 100% табиий хом ашёдан тайёрланган веган терисини ишлаб чиқариш орқали Валенсия далаларида етиштирилган ортиқча ҳажмдаги хурмо муаммосига ечим таклиф этмоқда. Бу хусусда AgroXXI agroinformacion.com портали ҳаволасига таяниб хабар берган.

Ҳозирги кунда ўсимлик материалини тақдим этишнинг дастлабки босқичида бўлган компания маҳсулот ва уни ишлаб чиқиш учун патентга 500 000 евро сармоя киритди.  Келгуси ойларда 2022 йилнинг майида бошланадиган ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичига 2 миллион еврогача қўшимча маблағ сарфлаш режалаштирилган.

«Ушбу иккинчи босқичда биз тайёр маҳсулот ишлаб чиқариладиган биринчи фабрикани очишимиз ва сотувни йўлга қўйишимиз мумкин», дейди Laserfood компаниясининг бош директори Хайме Санфеликс.

Валенсия Испанияда хурмо етиштирувчи асосий ҳудуд бўлиб, миллий ҳосилнинг 85%и, яъни ҳар йили 300 минг тоннадан зиёд мева ҳосили йиғиб олинади.

Сўнгги беш йил ичида хурмо ҳосили тез суръатлар билан ўсиб борди, бунинг натижасида йиллик маҳсулотнинг 50% дан ортиғи сотилмайдиган ортиқча маҳсулотга айланди.

Валенсиянинг агроозиқ-овқат секторидаги бундай вазиятга дуч келган PersiSKIN вакиллари чиқиндисиз иқтисодиётнинг барқарор вариантини топишди.

Бошқа томондан, корхона янги материаллардан фойдаланиш бўйича ёрдамчи сектор яратиш, масалан, кийим-кечак, пойабзал ишлаб чиқариш цехларини очишга кўмаклашиш, шу орқали юзлаб янги иш ўринларини яратишга ҳам интилмоқда.

Маҳсулот Испания тадқиқотлар, инновациялар ва тўқимачилик саноати компаниялари учун илғор техник хизматлар маркази –  АITEX иштирокида яратилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Испанияда бодом етиштириш 50% га камаяди

EastFruit

Туркияда ўтган йили 1,3 миллион тонна сархил мева шарбат ишлаб чиқариш учун қайта ишланди

EastFruit

Ўзбекистонда каврак етиштириш ҳажми ва унинг экспортини кескин ошириш режалаштирилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин