Норвич тадқиқот парки (Буюк Британия) олимлари ўсимликлар қуёш таъсирида инсон организми учун зарур D витаминига айланадиган D3 провитаминини ишлаб чиқариши учун помидор ДНКсидаги битта генни алмаштиришди.
Бу ҳақида АgroТimes Nature Plants журнали ҳаволасига таяниб ёзмоқда.
Мақолада D витамини танқислиги бутун жаҳон бўйлаб 1 миллиардга яқин кишига тааллуқли кенг тарқалган муаммо эканлиги айтилади. Ушбу витамин ҳосил бўлиши учун моддалар манбаи ҳайвонлар ва балиқ гўштида мужассамдир.
Аммо D3 провитамини турли ўсимликлар, хусусан, помидор (асосан, баргларда)да ҳам синтезланади. Олимлар генни таҳрирлашди ва илгари фақат яшил меваларда топилган D3 энди пишиб етилган модификацияланган меваларда ҳам мавжуд. Пишиб етилган ўртача катталикдаги ГМО- помидорда D3 провитамини миқдори унинг яшил меваларида кундалик эҳтиёжнинг 30%и, қизил меваларида эса 20%ига етиши мумкин. Қизил меваларни офтобда қуритиш йўли билан ҳам провитамин миқдорини ошириш мумкин.
Бошқа ҳар қандай жиҳатлари бўйича ГМО- ўсимликлар анъанавий ўсимликлардан фарқ қилмайди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!