Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларFruitSpec Исроил технологияси меванинг бўлажак ҳосили ҳажмини ва мевалар катталигини прогноз қилиш имконини беради
Технологиялар Янгиликлар

FruitSpec Исроил технологияси меванинг бўлажак ҳосили ҳажмини ва мевалар катталигини прогноз қилиш имконини беради

Энди қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган илғор технологиялар ёрдамида фермадаги меваларнинг аниқ ҳажмини, шунингдек, уларнинг катталигини билиш мумкин. Гап Исроилда яратилган ва гиперспектрал камера билан жиҳозланган, далани таҳлил қилувчи FruitSpec тизими ҳақида бормоқда. Ушбу технология илк бор Испанияда ишга туширилган бўлиб, Каталония, Арагон, Валенсия ва Андалусиянинг аграр минтақаларида фойдаланилмоқда, деб ёзади EastFruit FreshPlaza материалларига таяниб.

“Тизимда инсон кўзига қараганда анчагина устун бўлган ишчи диапазонига эга гиперспектрал камерадан фойдаланилади, – дейди FruitSpecнинг Испаниядаги сотувлар бўйича менежери Ана Мария Трифу. – Мева ҳали яшил ғўра пайтидаёқ, катталиги 30 миллиметрга етган вақтдан бошлаб сканерлаш мумкин. Данакли меваларда бундай тез пишиш бизга, масалан, сийраклашув даражасини аниқлаш имконини беради. Мева 45 миллиметрга етгач, биз иккинчи сканерлашни амалга оширамиз ва бу ҳажмларни, уларнинг диаметр бўйлаб тақсимланишини баҳолаб беради. Маълумотлар булутли технологиялар ёрдамида Исроилга юборилади ва у ерда ҳисобот тайёрланади. Ушбу ҳисобот 4-5 кун ўтгач юборилади”.

Шунингдек ўқинг: Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Исроилнинг FruitSpec компанияси ушбу технологияни 5 йил аввал ишга туширган бўлиб, ўз мамлакатида, Қўшма Штатларда, Чили ва Жанубий Африкада, шунингдек, бошқа мамлакатларда йирик лойиҳаларни амалга оширди. “Март ойидан бошлаб, биз уни Испанияда – Каталониянинг мева хўжаликларида татбиқ қилмоқдамиз. Биз данакли мева етиштирувчи фермаларга хизмат кўрсатамиз. Келаси мавсумга тайёргарлик кўриш учун ишни ўз вақтида бошлашга умид қилмоқдамиз. Биз олма фермаларида ҳам ишлаганмиз, энди эса ушбу технологияни цитрус мевалар ва узумчилик хўжаликларига олиб кириш ниятидамиз. Дала шароитида меваларни сотиб оладиган маркетологлар бизга катта қизиқиш ва иштиёқ билдиришмоқда, чунки бу уларга мева етиштирувчилар билан аниқ маълумотлар асосида нархни келишиш имконини беради”, дейди Ана Мария.

Гистограммалар ҳар бир катталикдаги данакли меваларни фоизда акс эттиради, участка харитасида эса мевалар кўп ёки кам бўлган ҳудудлар кўрсатилган.

“Мазкур технология ҳосилни ва маркетингни янада яхшироқ режалаштириш, логистика ва қадоқлаш харажатларини оптималлаштиришга ёрдам беради. Биз ишни далада бажарамиз, аммо ҳақиқий иш офисда бўлади. Кўз чамалаб қарорлар қабул қилиш вақти ўтди, энди 90-100 фоиз аниқликдаги маълумотларга таянган ҳолда фикр юритиш керак. Мижоз бизни хизматимизга қизиқиш билдирган пайтда, биз сканерлашни амалга ошириш учун ўз ускуналаримиз билан етиб борамиз. Биз участкаларнинг майдони ва жойлашувига қараб индивидуал бюджет таклиф этамиз. Кичик-кичик боғлар билан ҳам, йирик плантациялар билан ҳам ишлаганмиз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

Тошкентдаги ритейл-аудит натижаларига кўра, Cаrrefour ўз позициясини бой берди, янги тармоқ эса лидерликни кўзламоқда (2021 йил, июль)

EastFruit

Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин