Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларФранцуз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси
Технологиялар Янгиликлар

Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси

Франциядаги Миллий қишлоқ хўжалиги кунлари муносабати билан (2021 йилнинг 18, 19 ва 20 июнь саналарида) Neofarm стартапи Сен-Ном-ла-Бреше (Париж яқинидаги Ивелин департаменти)да ўзининг 10 000 м²лик технологик фермасини очди, деб хабар бермоқда Francetvinfo ҳаволасига асосланиб Agrotimes.

Neofarmнинг мақсади – технологик фермер хўжаликларини тўлиқ лойиҳалаштириш орқали фермерлар меҳнатини камайтиришдир. Шундай қилиб, ушбу иссиқхонада экин экувчи, бегона ўтларни йиғиб олувчи ва ҳосил йиғувчи роботлар мавжуд.

“Бугун фермерларимизнинг ёши анчага бориб қолган. Кейинги 5 йил ичида уларнинг ярми нафақага чиқади ва бу мутахассисларнинг ўрнини алмаштириш шарт эмас. Ва биз ушбу касбнинг янада жозибадор бўлишини таъминлашимиз керак»,  дейди стартап ҳаммуассиси Aлексия Рэй.

Масалан, сабзи йиғишда ёрдам берадиган роботни олайлик. У иккита камар механизми билан сабзавот палагини ушлайди ва уни белга томон баландликкача тортади. Йиғим-терим маҳали киши эгилиши ёки қатор оралаб эмаклаб юриши шарт эмас» дея изоҳ берди Neofarmнинг робототехника муҳандиси Микаэль Aргедас.

Шунингдек ўқинг: Исроил стартапи мева ҳосилини йиғувчи робот яратди (видео)

Фермер хўжаликлари 1 дан 4 гектаргача, сабзавот етиштирувчилар эса органик ва маҳаллий сабзавотларни ўстиришади. Роботизациясиз бундай хўжалик жуда қимматга тушади. Робототехника воситалари кичик майдонларда юқори ҳосил олиш имконини беради. Яна бир афзаллиги, улар қишлоқ хўжалиги тракторларидан фарқли ўлароқ, электр энергиясида ишлайди, кимёвий моддалардан йироқ ва тупроқни зичлаштирмайди. Шу жиҳатлари билан ушбу технология барқарор қишлоқ хўжалиги моделини яратишга ёрдам беради.

Технологик фермани ташкил этиш харажатлари 800 мингдан 2 миллион еврогача боради. Яқин йилларда Neofarm стартапи Францияда ўнлаб шундай фермер хўжаликларини яратмоқчи.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тошкентдаги ритейл-аудит натижаларига кўра, Cаrrefour ўз позициясини бой берди, янги тармоқ эса лидерликни кўзламоқда (2021 йил, июль)

EastFruit

Картошкадан сут?! Швеция стартапи янги маҳсулотни тақдим этди

EastFruit

Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин