Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИсроилда стартап лойиҳаси доирасида мева теришда қўлланиладиган ўзи учар робот яратилди (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Исроилда стартап лойиҳаси доирасида мева теришда қўлланиладиган ўзи учар робот яратилди (видео)

Аҳоли сонининг ўсиб бориши ва натижада озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг  ортиб бориши туфайли 2050 йилга келиб, дунёда боғлар майдони икки бараварга кўпаяди. Бу ҳолат мева йиғим-теримида тахминан 50 миллион ишчи кучининг етишмаслигига олиб келади. SEEDS маълумотларига кўра, айни пайтда ушбу муаммони ҳал этиш бўйича таклифлар берилмоқда.

Исроилнинг Tevel стартапи мева йиғим-теримида қўлланиладиган Flying Autonomous Robots (FAR ёки учувчисиз автоном роботлар)ни тақдим этди. Сунъий интеллект машинага қайси мевалар пишганлигини аниқлашда имкон беради. Сўнгра робот пишган меваларни танлайди, саралайди ва сотиш учун тайёрланган қутиларга солади.

Мева терувчи дронлар кечаю кундуз ишлаши мумкин. Шу билан бирга, улар меваларнинг ҳосилдорлиги, пишиб етиш даражаси, миқдори ва сифати тўғрисида маълумотларни тўплайди.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхонадаги ишчи-робот помидор ҳосилини инсон иштирокисиз териб олди

Келажакда бундай роботлар фермерларга меҳнат ресурсларини тежашга имкон беради ва ишчилар етишмаслиги муаммосини бартараф этиш муҳим роль ўйнайди.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин