Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЭксперт маслаҳати: «Пиёзнинг турли навларини турлича шароитларда сақлаш керак»
Технологиялар Янгиликлар

Эксперт маслаҳати: «Пиёзнинг турли навларини турлича шароитларда сақлаш керак»

Украиналик пиёз етиштирувчи фермерларнинг аксарияти ушбу сабзавотни сақлаш учун профессионал ускуналарга эга эмас. Шу боис, улар ҳосилни йиғиб олгач ёки биринчи совуқдаёқ дарҳол сотишга ҳаракат қилишади. Натижада, қиш ёки баҳорда –  нархлар юқори бўлган пайт маҳсулот сотилмайди. Куз-қиш даврида Украина супермаркетларининг пештахтаси импорт қилинган пиёз ва саримсоққа тўлади, деб ёзмоқда SEЕDS. Энди таҳлил қилсак: фермер учун пиёз сақланадиган омборнинг қандай афзалликлари бор?

“Худди картошка ва сабзи каби пиёзнинг яроқлилик муддати профессионал ускуналар билан 8-10 ой давом этади. Маҳсулот бундан узоқроқ ҳам сақланиши мумкин – минимал йўқотишлар билан 12 ойгача, лекин фермерлар уни бу қадар узоқ вақт сақлаши кам ҳолларда мақсадга мувофиқдир», – дейди сақлаш ускуналарини етказиб берувчи «Ван Дайк Техникс» компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак.

– Юқори сифатли ускуналар мавжудлиги бир қанча афзалликлар беради. Биринчидан, сақлаш жараёнидаги йўқотишлар минималлашади. Акс ҳолда эса бутун сақлаш муддати учун атиги 5-8% йўқотиш даражасига эришиш деярли мумкин эмас. Йўқотишлар –  хўжаликнинг пули. Иккинчидан, тегишли жиҳозланган омборхоналар эгалари маҳсулот йиғилгандан сўнг уни дарҳол эмас, балки йил давомида сотишлари мумкин. Бу хўжаликнинг бозордаги нархлар ўзгаришига боғлиқлигини камайтиради ва узоқ муддатли шартномалар тузиш имконини беради», – дейди мутахассис.

Пиёзни сақлаш шартлари нав ва мақсадга қараб ўзгаради. Зеро, экиш учун мўлжалланган ва хўраки пиёз бошқа-бошқа шароитларда сақланади ва ҳеч қандай ҳолатда бир жойда бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак

«Агар хўраки пиёз кучли шамоллатишга муҳтож бўлса,  кўчат пиёзини худди саримсоқ каби кучлироқ шамоллатиш зарур. Совутгичга келсак, хўраки пиёзни сақлаш учун бундай тизимга катта эҳтиёж йўқ, совутиш ускунасини харид қилиш ихтиёрий. Кўчат пиёзи учун эса совутиш тизими зарур. Аммо шамоллатиш тизими ундан ҳам муҳимидир», дейди Андрей Марушак.

“Идишларга келсак, пиёзни катта ҳажмда идишсиз ҳам яхши сақлаш мумкин. Бундай усул янада тежамкордир, чунки, идиш хариди қўшимча харажат демак. Аммо идишсиз сақлаш барча навларга ҳам мос келавермайди. Пиёзнинг рангли навлари бундай сақлов учун яроқсиз, шунингдек, Украинанинг, асосан, жанубий вилоятларида етиштириладиган навларни ҳам идишда сақлаш керак, чунки, улар салат пиёзи бўлиб, жуда юмшоқ, сувли, қуруқ моддалари кам», дейди «Ван Дайк Техникс» компаниясининг тижорат директори.

Пиёз учун жиҳозланган омборхонани кейинчалик бошқа экинларни сақлашда қўллаш мумкин.

“Кўчат пиёзи ўрнига саримсоқни сақлаш мумкин. Саримсоқ ўрнига – хўраки пиёз ёки картошкани жойлаштирса бўлади. Гап шундаки, шамоллатиш тизими қувватини муайян бир экинга мослаштириш орқали камайтириш мумкин. Аммо турли экинларни бир вақтнинг ўзида бир жойда ушлаб туриш мумкин эмас», дейди мутахассис.

Омборхона ташкил қилишнинг аниқ нархини олдиндан аниқлаб бўлмайди. Бироқ, етказиб берувчилар билан маслаҳатлашгач, фермер нималарга эътибор қаратиш кераклигини билиб олади.

“Бу бутунлай индивидуалдир. Биринчидан, нарх хўжалик жойлашган ерга боғлиқ. Иккинчидан, камераларнинг ўлчамлари. Маълумки, омбор бир нечта камерадан иборат бўлиши, уларнинг ўлчами турлича бўлиши мумкин ва у ерда турлича маҳсулотлар сақланади. Бу борада стандарт ечимлар йўқ», дея қайд этади Андрей Марушак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган маржондарахт меваси: ушбу бизнеснинг фойдали жиҳатларини ўрганамиз

EastFruit

Украина фермерлари ортиқча картошкани ноль рентабеллик даражасидаги нархда сотишга мажбур бўлишмоқда – Николай Гордийчук

EastFruit

Россияда сабзавот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар пакети қабул қилинди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин