Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак
ТехнологияларЯнгиликлар

Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак

Картошка ва бошқа сабзавотларни етиштириш фақатгина экиш, қараш ва ҳосилни йиғиб олишдан иборат, десангиз адашасиз. Маҳсулотни сақлаш ҳам сабзавотчиликнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳар бир маҳсулот (картошка, пиёз, сабзи ва бошқалар) ўзига яраша шарт-шароитларни талаб қилади. Махсус ускуналар бўлиши, ҳарорат ва намликни аниқ созлаш зарур бўлади. Бундай ҳолатда ҳарорат режимининг ҳатто бир даражага ўзгариб кетиши ҳам ҳосилни бутунлай нобуд қилиши мумкин. Масалан, картошкани сақлашда (навга ва келгусида қандай мақсадда ишлатилишига қараб) намликни 90-95 фоиз даражасида, ҳароратни эса 3-8 даражада ушлаб туриш лозим. Агар сабзавот тегишли шароитларда сақланмаса, йўқотишлар 30-40 фоизга етиши мумкин.

Бундай хатоликларга йўл қўймаслик, фермерлар эса маҳсулотни йўқотмаслиги учун эса омборлар муайян экин турига мос барча шароитлар ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши, техника эса аниқ ишлаши зарур.

Бундай технологиялар билан боғлиқ ечимлар ҳолати Украинада қандай? Улардан қайси бирини танлаган маъқул? Van Dijk Technics Holland компаниясининг Украинадаги бўлинмаси сифатида 2007 йилда ташкил этилган “Ван Дайк Техникс“, нинг тижорат директори Андрей Марушак SEEDSга берган интевьюсида ушбу саволларга жавоб қайтарди. Van Dijk Technics Holland мана 30 йилдирки, пиёз, саримсоқ ва бошқа сабзавотлар, шунингдек, картошкани сақлаш учун Голландиянинг етакчи технологияларини жаҳон бозорига етказиб бермоқда.

“Украинадаги компаниялар сақлаш технологиялари бозорига киришга ҳаракат қилишмоқда ва одатда, улар ўта арзон нархларда ва технологик жиҳатдан номукаммал ечимларни таклиф қилади. Кўпинча бир-икки мавсумдан кейин бундай ускуналарнинг камчиликлари чиқиб кела бошлайди. Бу, хусусан, тажрибанинг камлиги туфайли ҳам бўлади. Чунки, сифатли технологияни, масалан, сақлаш бўйича технологик ускуналарни ишлаб чиқиш учун камида 20 йиллик тажриба бўлиши лозим. Биз эса ушбу бозорда бир неча ўн йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган ишлаб чиқарувчилар, ихтирочилар ва тадқиқотчилар томонидан тайёрланадиган голланд технологияларини етказиб берамиз”, дейди Андрей Марушак.

Бозордаги энг яхши таклифлар ҳақида гапирар экан, у шундай деди: “Сабзавотлар ва меваларни сақлаш борасида ҳозирги кунда голланд технологияларига муқобил вариант йўқ ҳисоби. Маҳсулотни сифатли сақлаш учун уч дона вентиляторни ўрнатиб қўйиш кифоя эмас. Технологияни ишлаб чиқиш керак. Ускунани қандай қилиб тўғри ўрнатишни, у ёки бу маҳсулотнинг технологик хусусиятлари ва сақлаш турларини билиш, муайян омборхона учун нега айнан шундай ечим мос келишини тушуниш кабилар шулар жумласидандир”.

Андрей Марушакнинг сўзларига кўра, техник ечимларни етказиб беришда муваффақият қозонганлар битта йўналишга ихтисослашадилар. Муваффақият калити айнан шундадир.

“Ҳозир биз Украинада бизнеснинг сегментлашувига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўйлашимча бу тўғри, бу – жаҳон, Европа босиб ўтган йўлдир. Яъни компаниялар бўлиниши ва бир йўналишга эътибор қаратиши керак. Ҳамма тарафга бирдан ёпишиш ярамайди. Битта нарсани қилиш керак, аммо қилганда ҳам ўта сифатли бажариш керак. Масалан, агар бир компания сабзавотлар билан ишласа, уларни сақлаш ва ҳоказоларни яхши уддаласа, у гўштни сақлаш ёки супермаркетлар, гўшт комбинатлари учун гўшт сақлаб бериш бўйича худди шундай билим ва тажрибага, технологияларга эга бўлиши имконсиздир. Ёки аксинча. Улар турли маҳсулотлардир ва турли ечимларни талаб қилади. Битта компания ҳамма ишни аъло даражада бажара олмайди. Барча йўналишларни қамраб олиш имконсиздир. Бунга интилмаслик ҳам керак. Тарихдан биз биламизки, ҳамма ишни қилишга интилган, ҳамма маҳсулотни ўзи чиқармоқчи бўлган улкан мамлакат бўлган эди. У қандай йўқ бўлиб кетганидан ҳам яхши хабардормиз. Ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дунё бозорида ҳеч қачон рақобатбардош бўла олмаган. Яна биз сабзавотлар, мевалар, резаворларга ихтисослашган нидерландларни ҳам, автомобиллар ва оғир саноатга ихтисослашган, аммо сабзавот ва мевалар учун ечимларни эса нидерландлардан сотиб оладиган Германияни ҳам биламиз”, дейди Андрей Марушак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин