Бош саҳифаДолзарбОчиқ ер vs ёпиқ ер — резавор етиштиришнинг энг яхши усули қай бири?
ДолзарбЯнгиликлар

Очиқ ер vs ёпиқ ер – резавор етиштиришнинг энг яхши усули қай бири?

Катта капитал сармоялар ва операцион харажатлар голубика ҳамда малинани ёпиқ ерда етиштириш технологиясининг асосий камчиликларидан биридир.  Шу билан бирга, ёпиқ ерда экин етиштириш технологияси фермерга об-ҳаво хавфи таъсирини деярли тўлиқ бартараф этиш, шунингдек, умумий ҳосилни ўртача 20-25%га ошириш имкониятини  беради.

Бу фикрни Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) раҳбари Тарас Баштанник 3 декабрь куни Броварида бўлиб ўтган “Украина мева-сабзавотлари – 2021. Янги сармоявий имкониятлар” 17-халқаро конференциясида билдирди. Тадбир “АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси ташаббуси билан EastFruit халқаро платформаси ва УМСА ахборот кўмагида ташкил этилди.

«Қизғин мавсумда туннелда етиштирилган резаворлар савдоси фермерга очиқ ерда етиштирилган маҳсулот олдида ҳеч қандай устунлик бермайди».

Ёпиқ ер технологиясининг камчиликлари ҳақида гапирар экан, УМСА раҳбари резавор етиштирувчилар Украинада мавсумлар оралиғида резавор истеъмол қилиш жуда чекланганини ҳисобга олишлари кераклигини (айнан ёпиқ ерда резавор ҳосилини олиш имконияти турганда) қайд этди. Қизғин мавсумда туннелда етиштирилган резаворларни сотиш фермерга ҳеч қандай афзаллик бермайди.

“Бундан ташқари, энергия ресурслари таннархининг ўзгарувчанлиги иссиқхоналарда резавор  бизнесини ривожлантиришни ҳеч бўлмаганда олти ой аввал режалаштиришга имкон бермаяпти.

Иссиқхонада резавор етиштиришнинг яна бир камчилиги – бу даромад олиш учун узоқ муддат сарфланиши ва жуда катта капитал сармоялардир. Шу билан бирга, туннелларда резавор етиштириш технологияси фермерларга давлат компенсациясини таъминлаш дастурлари рўйхатига киритилмаган.  Умуман олганда, ўз тажрибамга кўра шуни айтишим мумкинки, давлат компенсация маблағларини хўжалик бизнес-режасида аввалдан белгилаб қўйиш нотўғри. Бу фермер олиши мумкин бўлган бонус, холос», дейди Тарас Баштанник.

Шунингдек, резавор бозори мутахассисининг фикрига кўра, иссиқхона технологиясини жорий этиш резавор етиштирувчи учун қўшимча операцион харажатларни келтириб чиқаради. Чунки, масалан, туннел плёнкасини ўрнатиш ва сўнг олиб ташлаш керак. Баъзан бу операциялар мавсумда бир неча бор бажарилишига тўғри келади.

Тарас Баштанник, шунингдек, ўсимлик туннелларда ўстирилганда  вегетация даври ўртача икки ҳафта аввал бошланишига эътибор қаратди. Шунга кўра, эрта вегетация мавсуми ўсимликларнинг совуқдан зарарланиши хавфини оширади. Шундай қилиб, голубикани совуқдан ҳимоялаш учун туннелларни иситувчи махсус қурилмалардан фойдаланиш керак – бу, асосан, бир-биридан 10 м узоқликда жойлаштириладиган махсус лампалардир. Бу ҳам қўшимча харажат саналади.

Қолаверса, эрта вегетация даврини ҳисобга олган ҳолда голубикани чанглатиш масаласи ҳам юзага келади, чунки, Тарас Баштанникнинг сўзларига кўра, табиий чанглатувчилар очиқ ерда резавор етиштиришдан кўра камроқ самарали бўлиши хавфи мавжуд.

Малинага келсак, УМСА президентининг сўзларига кўра, туннелларда ушбу турдаги резаворни етиштириш борасида ҳал этилмаган муаммо экспортни ташкиллаштиришдир.

Шу билан бирга, Тарас Баштанникнинг таъкидлашича, туннелларда резавор етиштиришнинг афзалликлари, хусусан, об-ҳаво хавфини амалда тўлиқ бартараф этишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, туннеллар резавор ҳосили йиғим-теримини режалаштириш имконини беради, чунки, очиқ ердаги йиғим-терим мавсумида тўсатдан ёмғир ёғса, бу йирик фермер хўжаликлари учун муайян муаммоларни келтириб чиқаради.

“Туннелларда голубика етиштиришда ҳосилдорликни ошириш масаласида мен 2008 йилдан буён 55 гектар туннелда ушбу резаворни етиштираётган польшалик ҳамкасбим билан маслаҳатлашдим. Унинг сўзларига кўра, туннелда  етиштириш технологияси голубиканинг умумий ҳосилини 20-25 фоиз ошириш имконини беради.  Қолаверса, айни турдаги маҳсулотнинг сифати, одатда, юқори бўлади. Бу, ўз навбатида, фермернинг маҳсулотига экспорт бозорларида устунлик беради”, дейди мутахассис.

«Ёпиқ ер» – резавор етиштиришда «самовий юксалиш»дир

Ўз навбатида, Украина Миллий фанлар академияси қошидаги боғдорчилик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Ярешенко очиқ ер – резавор минимализми эканлигига ишончи комил ва Украинада бундай ерлар жуда кўп.

“Малина очиқ ерда етиштирилаётганда қоплаш материалларидан фойдаланмасдан ва ҳатто шпалерсиз ўстирилса, бу катта сармоя талаб қилмайдиган энг оддий ёндашувдир.

Қарама-қаршилик – бу кам ҳажмда маҳсулот етиштириладиган туннеллардир, улар бошқа технологиялардан фойдаланишни талаб қилиши ҳисобга олинса, резавор етиштиришда «самовий юксалиш»дир», дея қайд этмоқда мутахассис.

Александр Ярешенконинг айтишича, ёпиқ ер жуда кўп афзалликлар беради. Хусусан, бу ноқулай ташқи омилларни камайтириш, йиғим-терим мавсумини узайтириш, ўсимликларни ҳимоялаш воситаларидан фойдаланишни қисқартириш имкониятидир.

Шу билан бирга, эксперт Тарас Баштанникнинг иссиқхоналарда резавор  етиштиришнинг асосий камчилиги 1 метр кв. ерлар учун 6-10 минг долларлик катта инвестициялар йўналтириш эканлиги ҳақидаги фикрини тасдиқлайди.

“Шу билан бирга, ушбу контекстда очиқ ер технологиясининг афзалликларини таққослаб, шуни айтиш жоизки, бу вазиятда конструкцияларга сармоя киритишнинг ҳожати йўқ.  Бироқ, қолган ҳамма нарса очиқ ер технологияси учун мутлақ йўқотишдир», дейди Александр Ярешенко.

Шу билан бирга, Украина Миллий Фанлар академияси қошидаги Боғдорчилик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари шундай фикрдаки, агар  иссиқхона технологиясига катта сармоя киритилса, бундай инвестициялар келгусида самарали иш бериши учун иссиқхона фаолиятини хатосиз йўлга қўйиш керак.

“Хусусан, фақат сертификатланган экин материалини харид қилиш зарур. Шундай қилиб, ёпиқ ерда малина етиштириладиган бўлса, арзонроқ ёндашув – бу кассетали ёки контейнерли кўчатлардир. Ремонтант навларни етиштиришда  экин экилганидан сўнг биринчи йилдаёқ прогноз қилинган ҳосилнинг 50-60%ини олиш мумкин. Яна бир вариант бор, у қимматроқ – «Лонкей» деб номланган кассетали кўчатлар экиш, бу усул биринчи йилдаёқ тўлиқ ҳосил беради «, дейди Александр Ярешенко.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин