Нидерландиядан пиёз экспорти 2022/23 йилги мавсумда илк бор 500 миллион евродан ошиши мумкин. Ушбу прогнозни Нидерландия пиёз ассоциацияси бермоқда. Қайд этилишича, мавсум рекордига ҳажм бўйича эмас, фақат нарх бўйича эришилади.
Нидерландияда ўтган йили ялпи ҳосил 1,2 миллион тонна бўлган, яъни 300 минг тоннага камайган, дея хабар бермоқда Fruit-inform. Гарчи, бу 2019 йилдан бери энг паст ҳосил бўлса-да, мазкур ҳажм 2013 ва 2014 йиллардаги билан бир хил.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги ерлари майдонларининг қисқариши бутун жаҳон бўйлаб пиёз ҳосилдорлиги пасайишига олиб келди. Шундай қилиб, даврий маҳаллий тақчилликлар тобора кучайиб бормоқда. Ва бу аҳоли жон бошига истеъмол геометрик прогрессда ўсиб бораётган бир шароитда содир бўляпти, зеро, 20 йил аввал ўртача йиллик истеъмол 8 килограммни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич — 13 килограмм ва 2050 йилга бориб, 20 килограммга етиши мумкин.
Ассоциация, шунингдек, жаҳон бўйича пиёз етиштириш (106 миллион тонна)нинг қарийб 92 фоизи маҳаллий бозорларга мўлжалланганини қайд этмоқда. Шундай қилиб, умумий экспорт бозори, аслида, атиги 8% ёки тахминан 8,5-9 миллион тоннадан иборат. Нидерландия пиёзи бу ҳажмнинг 20%ни ташкил қилади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!