Бош саҳифаЯнгиликларЖорий мавсумда Хитой 2020 йилдагидек кам бодом ва ёнғоқ ҳосилини йиғади
Янгиликлар

Жорий мавсумда Хитой 2020 йилдагидек кам бодом ва ёнғоқ ҳосилини йиғади

Америка Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА)нинг прогнозларига кўра, Хитойда ёнғоқ (пўстлоқсиз)ни тижорат мақсадларида етиштириш  2021/22 маркетинг йилида (сентябрь-август) 1,1 млн. метрик тонна даражасида бўлади. Ва 2020/21 маркетинг йили учун тахмин қилинган ёнғоқ етиштириш ҳажмига нисбатан ўзгаришсиз қолади. Баҳорги совуқ ёнғоқ етиштириладиган энг йирик провинция – Шинжонда ишлаб чиқаришни ўтган йилга нисбатан 20 фоизга қисқартириши мумкин. Аммо бошқа йирик ёнғоқ етиштирувчи провинциялар,  жумладан, иккинчи ўринда турадиган Юньнанда маҳсулот етиштириш даражасининг ўсиши Шинжондаги йўқотишлар ўрнини қоплайди.

Хитой энг йирик ёнғоқ етиштирувчи мамлакат бўлиб, жаҳондаги ёнғоқ етиштириш ҳажмининг деярли ярми унинг ҳиссасига тўғри келади. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza материалларига асосланиб ёзмоқда. Янги боғлар мева бера бошлагач, Хитойда ёнғоқ етиштиришнинг умумий ҳажми келгуси бир неча йил ичида ўсишда давом этади, лекин уларнинг бозорга кириб бориши нархга боғлиқ бўлади.

Хитойда ёнғоқ етиштиришнинг умумий ҳажми номаълум, лекин у тижорат ишлаб чиқариш ҳажмидан сезиларли даражада ошади. Кўплаб ёнғоқ дарахтлари қияликларга экилган бўлиб,  у қадар машҳур бўлмаган навлар саналади ва уларни парваришлаш, механик йиғиш қийин. Грек ёнғоғи савдогарларининг фикрича, нархлар пастлиги сабаб, фермерлар бу дарахтларни йиғиш учун сарфланадиган меҳнат харажатларини қоплай олмайди. Бироқ, Шинжон жанубида грек ёнғоғи текисликларда ўстирилади ва уни етиштириш, асосан, механизациялашган.

Бодом

Шинжон мутахассисларининг маълумотларига кўра, 2021/22 маркетинг йилида (август-июль)да Хитойда бодом мағзи етиштириш ҳажми 42 минг тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Бу ўтган йилгидан деярли 7 фоиз паст. Чунки, баҳорда бодом гуллаш пайтида совуқдан зарар кўрди. Шинжон жанубидаги Шаче округи бутун мамлакат бўйича бодомнинг 95% дан ортиғини етиштиради.

Бодом ҳосилдорлиги паст – гектарига 3,0 – 3,8 тонна. Бунга сабаб, номақбул парвариш ва маҳсулдорлиги паст навлардан фойдаланилганидир. Натижада, Шинжон бодомлари, асосан, шу ҳудуднинг ўзида сотилади. Хитой ички истеъмол учун импорт қилинган бодомга таянади.

Шинжонда бодом майдони барқарорлигича қолмоқда ва тахминан 63 минг гектарни ташкил этади. Хабар беришларича, Хэнань  марказий провинциясидаги хусусий компания тажриба сифатида 50 гектарга яқин майдонга бодом эккан. Ушбу эксперимент муваффақиятли бўладими-йўқми, ҳали номаълум.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин