Бош саҳифаЯнгиликларЖанубий яримшар мамлакатлари патентланган узум навларини етиштириш ва унинг экспортини кўпайтирмоқда
Янгиликлар

Жанубий яримшар мамлакатлари патентланган узум навларини етиштириш ва унинг экспортини кўпайтирмоқда

2021/22 йилги мавсумда Жанубий яримшар мамлакатлари 1,5 миллион тонна хўраки узум экспорт қилди. Сўнгги ўн йил ичида экспортнинг умумий ҳажми 0,3 миллион тоннага ўсди, деб хабар бермоқда Fruit-inform FreshFruitPortal ҳаволасига таяниб. Шу билан бирга, фермерлар тобора кўпроқ патентланган узум навларини етиштиришга ўтмоқда.

ТоpInfo ҳисоботига кўра, Жанубий яримшар хўраки узуми умумий экспортининг 40 фоизи Чили, 35 фоизи Перу, 23 фоизи Жанубий Африка ва 4 фоизи Бразилия улушига тўғри келади.

Чили

Жорий мавсумда Чили об-ҳаво шароити яхшилангани ва узумзорлар майдони кенгайиши туфайли 2020/21 йилги мавсумда бўлгани каби узум ҳосили кескин пасайишидан қутулишга муваффақ бўлди. Экспорт 600 минг тоннани ташкил этган. Бироқ бу натижа 800 минг тонна узум экспорт қилинган 2019/2020 йиллардаги рекорддан кам.

Асосий тенденция — қизил рангли патентланган навларга ўтишдир. Экспорт қилинадиган узумнинг 43 фоизи уруғсиз қизил навлар.  Экспортда оқ узум улуши 24 фоизни, қора узум (асосан, уруғсиз) улуши 12 фоизни ташкил этди. Red Globe  нави ҳали ҳам экспортнинг тахминан 20%ини ташкил қилади. Бу нав, асосан, Осиё, Лотин Америкаси ва Европага етказиб берилади.

Экспорт географияси унчалик ўзгармади: экспортнинг ярмидан бироз кўпроғи Шимолий Америка, 22 фоизи Осиё, 16 фоизи Европа ва 7 фоизи Лотин Америкаси ҳиссасига тўғри келади.

Жанубий Африка

Жанубий Африка кўп йиллардан буён хўраки узум етиштиришда барқарор ривожланишни кўрсатмоқда. У 5 та ҳудудда етиштирилиб, узоқ муддатли етказиб бериш туфайли бу йил экспорт биринчи марта 350 минг тоннага етди. Бу 10 йил аввалгига нисбатан 50 фоизга кўпдир.

Ҳозирги вақтда ташқи бозорларга юборилаётган узумнинг учдан икки қисми янги навлар бўлиб, уларда, хусусан, Scarlotta, Таwny, Sweet Cеlebration каби пушти навлар устунлик қилади.  Патентланган пушти навлар Crimson ва Flame каби классик навлар билан бирга экспортнинг ярмини ташкил қилади, оқ навлар тахминан 30% ва қора навлар 15% ни ташкил қилади.

Жанубий Африка ҳали ҳам Европа бозорига кучли қарамлигича қолмоқда, 2021/2022 йилларда  экспортнинг 76 фоизи ушбу бозор ҳиссасига тўғри келган. Экспорт йўналишларини диверсификациялаш (айниқса, экспортнинг 12 фоизини ташкил этувчи Осиёга) бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Перу

Қўшни Чилидан фарқли ўлароқ, Перу экспорти ўн йил ичида беш баробарга ўсди, яъни, 150 минг тоннадан жорий мавсумдаги 530 минг тоннагача кўтарилди.

Агар 10 йил аввал Red Globe навига Перу экспортининг 75 фоизи тўғри келган бўлса, ўтган мавсумда ушбу нав улуши жами савдонинг 24 фоизига зўрға етиб, янги уруғсиз навларга ўз ўрнини бўшатиб берди. Ҳозир экспорт ҳажмининг ярми патентланган навлар бўлиб, улар орасида Sweet Globe ажралиб туради. Патентланган пушти  навлар устунлик қилувчи Чили ва Жанубий Африкадан фарқли ўлароқ, Перуда оқ рангли навлар оммабопдир.

Перу экспортёрлари АҚШ бозорида савдонинг ўсишини қайд этмоқда: бу мавсумда узумларнинг 45%и Шимолий Америкага мўлжалланган.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2011 йилда ушбу йўналишдаги етказиб бериш улуши атиги 26 фоизни ташкил этган. Европага экспорт улуши 25 фоизга камайди, Осиёга экспорт улуши эса аксинча, 15 фоизга ошди.

Бразилия

Бразилия экспортни тикламоқда: 2021/22 йилларда 63 000 тонна ҳажмдаги узум хорижга жўнатилиши прогноз қилинмоқда, бу 2014/15 мавсумдан 2016/2017 мавсумгача бўлган даврдаги энг паст кўрсаткичдан икки баробар кўпдир. Бу мамлакатда патентланган навларга тезликда ўтиш ҳам кузатилмоқда. Бундан ташқари, анъанавий оқ навлар улуши аста-секин камайиб боряпти ва патентланган оқ ҳамда пушти навларга устунлик бериляпти.

Европа ҳали ҳам бразилиялик узум етиштирувчиларнинг асосий бозори ҳисобланади. Ўтган мавсумда умумий экспорт ҳажмининг 78 фоизи Европа, 15 фоизи Шимолий Америка ва 7 фоизи Лотин Америкаси улушига тўғри келган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин