KFС Singapore картошка тақчиллиги сабаб, картошка фрисини менюдан олиб ташлашга тўғри келганини эълон қилди. Бунинг ўрнига ресторанлар тармоғи ушбу анъанавий таомни пишлоқли таёқчаларга алмаштирди, деб хабар бермоқда Fruit-inform, Potatonewstoday.com сайти ҳаволасига таяниб.
КFCнинг эълони глобал фастфуд тармоғи жаҳон озиқ-овқат таъминоти инқирози туфайли картошка етказиб берилиши қисқарганини эълон қилгач, орадан икки ой ўтиб янгради. Қовурилган картошка савдоси билан боғлиқ муаммо фақат КFCда эмас.
МcDonald’s Philippines компанияси «глобал юк ташиш инқирози» туфайли картошка фрисининг катта қисмини сотишни тўхтатди. Компания мазкур бренд таомни яна меньюга қайтаришга ваъда берди.
Бироқ, рестораторларнинг бизнесини нафақат логистика муаммолари, балки, қайта ишланган маҳсулотнинг ўзи учун нархлар кўтарилиши ҳам мураккаблаштирмоқда. Шундай қилиб, Бельгияда қайта ишланган картошканинг асосий нархлари апрель ойида фақат икки ҳафта ичида 11% га ва бир йил ичида 264% га кўтарилди (Мintec маълумотлари). Бу, асосан, ресурс харажатларининг ўсиши ва картошкани қайта ишлашга бўлган кучли талаб билан боғлиқ.
Нархлар кўтарилиши март ойи ўрталарида савдо-сотиқ бузилиши билан боғлиқ хавотир фонида қийматнинг бироз пасайиши ортидан содир бўлди. Ноаниқлик кўплаб қайта ишловчиларнинг шартнома асосида етказиб беришга таянишига олиб келди, аммо нархлар 2021 йил даражасидан анча юқорилигича қолди.
НЕPG (Шимоли-Ғарбий Европадаги картошка етиштирувчилар) ҳудудида 2022/23 йилги мавсумда табиий газ, ёқилғи ва электр энергиясининг юқори нархлари билан боғлиқ хавотирлар туфайли картошка экиш бўйича кўплаб ноаниқликлар мавжуд. Шу билан бирга, электр энергияси, асосан, саралаш, қадоқлаш ва сақлаш учун талаб этилади.
Бундан ташқари, табиий газ ўғит ишлаб чиқаришда қўлланадиган асосий хом ашёдир ва доимий равишда ўсиб бораётган газ нархлари ўғитларнинг рекорд даражадаги юқори нархига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун кўплаб ишлаб чиқарувчилар энди ўғит қўллашни қайта кўриб чиқишга мажбур. Бу омилларнинг бари келгуси мавсум Европа Иттифоқида картошка экиладиган майдонлар қисқаришига олиб келиши мумкин. Агар картошка етиштириш даражаси пасайса, нархлар ўзгаришсиз қолиши мумкин.
Бироқ, март ойида НЕPG глобал талаб кучлилигича қолаётганига ишонч ҳосил қилинган пресс-релизни эълон қилди. Шу боис, бозордаги ноаниқ вазиятга қарамай, баъзи фермерлар экин майдонларини кўпайтиришда давом этишлари кутилмоқда.
Айни пайтда Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Малайзия ва Тайванда картошка тақчиллиги кузатиляпти.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!