Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонда Туркия помидор қоқисига талаб ортиб бормоқда
Янгиликлар

Жаҳонда Туркия помидор қоқисига талаб ортиб бормоқда

Ўрта ер денгизи ошхонасининг ажралмас таркибий қисми саналмиш қуритилган помидордан Туркиянинг экспорт даромади 2021 йилда 97 миллион долларга етди.

Бу хусусда Туркиянинг Эгей минтақаси Сархил сабзавот ва мевалар экспортёрлари ассоциацияси ҳаволасига таяниб, «Анадолу» агентлиги хабар бермоқда.

Ассоциация 2020 йилда Туркиядан қуритилган помидор экспорти 83 миллион долларни ташкил этганини, бу 2019 йилга нисбатан 17 фоизга кам кўрсаткич эканини қайд этди.

Жисмоний жиҳатдан помидор қоқи экспорти ҳажми 2020 йилда 31,2 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2021 йилда 18 фоизга ошиб, 36,8 минг тоннага етди.

Ўтган йили Туркияда етиштирилган помидор қоқи жаҳоннинг 106 давлатида сотувга чиқди.

Бу маҳсулот озиқ-овқат саноатида, асосан, пицца ва макарон учун гарнир тайёрлашда ишлатилади.

АҚШ, Италия ва Германия Топ-3 импортёрлар рўйхатига киритилган бўлса, Голландия, Бельгия, Австралия, Франция ва Польша Туркиянинг офтобда қуритилган помидорига талаби энг юқори бўлган мамлакатлар сирасига кирди.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

Эгей минтақаси Сархил мева-сабзавот экспортёрлари ассоциацияси раҳбари Хайреттин Учар Туркия жаҳондаги энг етакчи помидор қоқи етиштирувчилардан бири эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда қуритилган помидор етиштириш ва экспорт қилишнинг 95 фоизи Эгей минтақаси ҳиссасига тўғри келади.

Шу билан бирга, ассоциация раҳбари сўнгги йилларда ушбу турдаги маҳсулотга талаб юқори эканлигини таъкидлади.

“Ушбу маҳсулотга АҚШдан Жанубий Америкагача, Канададан Жануби-Шарқий Осиё ва Африкагача бўлган кўплаб минтақаларда талаб кучли. Туркия экспортёрлари янги йилда бу маҳсулотни импорт қилувчи мамлакатлар сонини янада оширишни мўлжалламоқда.  Биз доимо мақсадимизга эришганмиз. Бу галги мақсад – 120 миллион долларлик экспорт, умид қиламанки, 2022 йилда бу натижага эришамиз, балки даромадни ушбу мўлжалдан ҳам оширишимиз мумкин”, дейди Учар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин