Бош саҳифаЯнгиликларЯпониядаги аукционда 15 дона гилос 4000 доллардан зиёд пулга сотилди (фото)
Янгиликлар

Япониядаги аукционда 15 дона гилос 4000 доллардан зиёд пулга сотилди (фото)

Японияда гилоснинг Аоmori Heartbeat нави 600 000 иенага сотилди. Бу 4 минг доллардан зиёдроқ нарх  деганидир. Мазкур аукцион ҳақида Тhe Аsahi Shimbun нашри ҳаволасига асосланиб, Focus.ua хабар бермоқда.

Японияда бўлиб ўтган гилос аукционида 15 дона гилосдан иборат қути учун 600 000 иенага  (тахминан 4 000 долларга) сотилди.  Шундай қилиб, бир дона гилос харидорга деярли 300 долларга (40 000 иенга) тушди.

Аомори префектураси фермерлари бундан уч йил аввал ўзлари бозорга чиқарган Аоmori Heartbeat навини фаол сотишни бошлаган эди.

Жорий йилнинг биринчи аукционида бир дона гилос учун нарх рекорд даражага етди, бу ўтган йилги нархлардан 25 фоизга юқоридир. Жами 11 қути гилос сотилган.

Янги нав йирик мевалари (диаметри 2-2,5 сантиметргача), ёрқин қизил рангги, ширин-нордон таъми билан ажралиб туради.

Кимошди савдосида Juno Heart навли гилослар ҳам сотилди. “Юнон юраги” тўлдирилган қутиларни харидорлар бироз арзонроққа сотиб олишди: ҳар бир қути 150 000 иенадан (тахминан 1000 доллар) 15 000 иенагача (110 долларгача) харид қилинди.

Японияда бой таъмга эга, ташқи кўриниши чиройли мевалар жуда ҳам қадрланади. Бу бизнес-ҳамкорлар учун ажойиб совғадир. Шу боис, уларнинг нархи мисли кўрилмаган даражада баланд бўлиши мумкин. Бундай меваларни, одатда, ёғоч қутиларга қадоқлашади ва улар учун элегант логотип қўлланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин