Бош саҳифаЯнгиликларЯнгиланган прогноз: Калифорния (АҚШ)да бодом етиштириш 11 фоизга камаяди
Янгиликлар

Янгиланган прогноз: Калифорния (АҚШ)да бодом етиштириш 11 фоизга камаяди

АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг Миллий қишлоқ хўжалиги статистикаси хизмати (NASS) 8 июль куни 2022 йилги Калифорния бодоми ҳосили бўйича якуний прогнозини эълон қилди.  Прогнозга кўра, 1,18 миллион тонна (2,6 миллиард фунт) ёнғоқ ҳосилини йиғиш режалаштирилмоқда, бу ўтган йилги 1,32 миллион тонна (2,9 миллиард фунт)дан 11 фоизга кам.  Бу ҳақида Fruit-Inform Калифорния штати бодом етиштирувчилар кенгаши ҳаволасига таяниб хабар берди.

Якуний прогноз NASSнинг 2022 йил май ойида эълон қилинган дастлабки прогнозидан 7 фоизга паст бўлди. Ноқулай об-ҳаво шароити — баҳорги совуқлар, суғориш учун сув тақчиллиги фонида ҳосил ҳажми пасайиши кутилмоқда. Бундан ташқари, логистика билан боғлиқ муаммолар давом этади, бу эса экспортга бодом жўнатиш ҳажмига таъсир қилади.

Бир дарахтдаги ёнғоқларнинг прогноз қилинган сони 4082 донани ташкил этади, бу 2021 йилга нисбатан 12 фоизга кам.  Nonpareil ёнғоқларининг ўртача миқдори — 3966 дона — ўтган йилга нисбатан 12% га кам. Ёнғоқ мағзининг ўртача оғирлиги 1,47 граммни ташкил қилади, бу унинг 2021 йилдаги ўртача оғирлигидан тахминан 1 фоизга кўпдир.  Nonpareil ёнғоғи мағзининг ўртача оғирлиги 1,55 граммни ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан бироз кўпроқ.

Логистика билан боғлиқ муаммоларга қарамай, 2021-2022 йилги мавсум якунида таъминот ҳажми ҳар ой рекорд даражада юқори бўлди, бу Калифорния бодомига талаб АҚШда ҳам, бутун жаҳонда ҳам ўсишда давом этаётганидан далолатдир”, дейди Калифорния штати бодом етиштирувчилар кенгаши президенти ва бош директори Ричард Уэйкотт. «Бодом етиштирувчилар бу йил ҳосил етиштириш учун бор куч-ғайратини ишга солмоқда. Ўтган йил билан солиштирганда йиллик пасайиш кузатилганига қарамай, прогноз ишлаб чиқарувчиларнинг Калифорния бодомларини барқарор таъминлаш учун ўз маҳсулотларига бўлган глобал талабни қондириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини акс эттирмоқда«.

Калифорния бодом етиштирувчилар кенгашининг 2022 йил апрель ва май ойларидаги ҳисоботлари шуни кўрсатдики, бодом экспорти иккала ойда ҳам юк ташиш ва логистика билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, рекорд даражада бўлган, май ойида эса жами бодом етказиб бериш ҳажми ҳам рекорд ўрнатган.

NАSS Калифорния фермерларига асосли бизнес-қарорлар қабул қилиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш мақсадида бодом боғларининг дастлабки ва якуний прогнози ҳамда экин майдонининг йиллик ҳисоботини тайёрлайди. Калифорния бодом ҳосилининг якуний прогнози энг аниғи ҳисобланади. Чунки унда статистик жиҳатдан қатъий методологиядан фойдаланилган ва боғлардаги бодом дарахтларида мавжуд ёнғоқларнинг ҳақиқий миқдорига асосланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитойда 2022 йилги олма инқирози — концентрат ишлаб чиқарувчилар ва Осиёга экспортёрлар учун имконият

EastFruit

Prognosfruit: WАPА Европа Иттифоқида олма етиштириш даражаси ўсиши ва европалик боғбонлар учун мавсум қийин кечишини башорат қилмоқда

EastFruit

Европада олманинг клуб навлари ва органик олма етиштириш даражаси ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин