Бош саҳифаЯнгиликларЯнги Зеландия: Осиё кўкатларига талаб 400%га ошди
Янгиликлар

Янги Зеландия: Осиё кўкатларига талаб 400%га ошди

Янги Зеландиянинг Левин шаҳридаги фермернинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Осиё кўкатларига бўлган талаб деярли 400%га ошган.

Woodhaven Gardens компанияси қарийб 20 йил давомида Осиё кўкатларининг айрим турларини етиштирди, лекин бозор талаби ўсишига жавобан, 4 йил аввал экин майдони кенгайтирилди.

Компания директори Жей Кларкнинг айтишича, компанияда Шанхай бок чойи (хитойча «отқулоқ»), вомбок (Пекин карами), сайгон турпи ва кориандр етиштирилади.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди

«Биз ишни тажриба ўтказишдан бошладик ва у ҳақиқатан ҳам, иш берди –  баъзи анъанавий линияларимиз у қадар оммабоп эмаслиги аён бўлди, масалан, оқ бошли карам ва айсберг салати харидорларни борган сари кам жалб қила бошлади. Шанхай бок-чойи ва вомбокка бўлган талаб эса ошиб борди. Охирги икки-уч йил мобайнида биз бу йўналишларда 300 дан 400% гача ўсишни кўрдик”, – дейди Кларк.

Кларк талаб ошишига Янги Зеландияликларнинг янги таомларни синаб кўриш ва ошпазлик тажрибасини кенгайтиришга интилиши сабаб бўлди, деб ҳисоблайди. Бу хусусда EastFruit Rnz.co.nz. ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

«Одамлар кўчага чиқишади ва умумий таомланиш жойларида турли егуликларни синаб кўришади, сўнг ушбу овқатларни уйларига олиб киришади. Интернетга кириш имконияти ҳамда онлайн ошпазлик кўрсатувлари ёрдамида улар уй ошхонаси менюсига янги рецептларни қўшишмоқда. Истеъмолчилар кўпроқ ўрганишяпти ва таом тайёрлашнинг бошқача усуллари борлигини, сархил, фойдали сабзавотлар ва мазали таомлар мавжудлигини билишмоқда. Ва улар бизда, яъни Янги Зеландияда тайёрланадиган таомлардан фарқли эканини тушунишмоқда”, – дейди Кларк.

Кларкнинг сўзларига кўра, Осиё кўкатларини етиштириш қийин, чунки, «капалак-қурт уларни ейишни истеъмолчидан ҳам кўпроқ яхши кўради».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлили

EastFruit

Баргли кўкатлар истеъмол қилиш Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради — тадқиқот

EastFruit

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти 2,4 баробар камайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин