Бош саҳифаЯнгиликларУст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди
Янгиликлар

Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди

Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади. УТМ Олмаота-Уст-Каменогорск автомагистрали яқинида жойлашган бўлади.

Маълум қилинишича, инвестиция лойиҳасига мувофиқ, умумий майдони 20 минг метр квадратлик  45 минг тоннагача маҳсулот юклаш имкониятига эга иккита сабзавот омбори, умумий майдони 2 160 метр квадратлик кросс-док, шунингдек, маъмурий бинолар мажмуаси қурилиши кўзда тутилган.

“Ҳар бир сабзавот омбори икки секциядан иборат бўлади. Биринчи секцияга 5000 тоннагача юкни сиғдира оладиган, ҳарорат назорат қилинмайдиган вентиляция ускуналари бор вақтинча сақлаш омбори жойлаштирилади. Иккинчи секция – 17,5 минг тоннагача бўлган совутгич ускуналари мавжуд узоқ муддатли сақлаш омборидир”, дея қайд этилди компания хабарида.

Омборхона паллетлар қўлланадиган Голландия технологиясига асосланади. Ушбу усул маҳсулотни узоқ муддатли ва самарали сақлашни, шунингдек, товарлар тез жўнатилишини таъминлайди. Кросс-док тизими замонавий юклаш техникалари, автоматик ёнғин ўчириш тизими, видеокузатув, шунингдек, маҳсулот ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни жамлаган ахборот мониторлари билан жиҳозланади.

«Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий фермерлар учун жуда кўп қулайликлар яратмоқда.  Улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, Қозоғистон озиқ-овқат бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини кенгайтириш, маҳсулотларни экспорт қилишнинг янги имкониятлари, меҳнат унумдорлиги ва маҳаллий аҳолининг молиявий фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади”, дейди «Kazakh Invest»нинг Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича  минтақавий директори Нартай Бейсеков.

Лойиҳа маҳсулотларни ҳудудлараро самарали қайта тақсимлашни ташкил этиш, нархларни барқарорлаштириш, импорт ўрнини босиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг соя айланмасини қонунийлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг миллий технологияларини яратиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг  ҳисоби, оқимлари ва прогнозлашнинг ягона ахборот тизимини самарали ташкил этишга ҳисса қўшади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин