Бош саҳифаЯнгиликларUSDA: Чили узумининг Россияга экспорти 28 фоизга ошди
Янгиликлар

USDA: Чили узумининг Россияга экспорти 28 фоизга ошди

Яқинда АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ташқи қишлоқ хўжалиги хизмати (FAS USDA) Чилида мевалар етиштириш ва экспорт қилиш бўйича йиллик ҳисоботни эълон қилди.

2021/22 йилларда Чилида сархил нок етиштириш 217 минг тонна (-6,9%), экспорт эса 112 минг тонна (-6,7%) бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу экин майдонларини камайтириш тенденцияси ва маҳсулот етиштириш даражаси пасайиши туфайлидир. 2020/21 йилги мавсумда (август ойигача бўлган маълумотлар) Чили нок экспортини 6,8 фоизга (114 915 тонна) оширишга муваффақ бўлди. Бу истеъмолчилар талаблари билан боғлиқ коммерциализация қийинчиликларига қарамай, ушбу мамлакат нокини ташқи бозорларда позициялаштириш натижасидир.

АгроБизнес маълумотларига кўра, Чилининг сархил ноклари учун асосий бозорлар – Италия, Россия ва Голландия ҳисобланади. Россияга экспорт 15,6 фоизга ўсди ва 13 418 тоннани ташкил этди, бу деярли 13,9 миллион доллар демак(2021 йил январдан августгача). Россия – «Аббат Фетель» нави яхши танилган ва ҳозирги кунда Чили ўз экспортини кенгайтираётган бозорлардан бири.

Чилининг Россияга хўраки узум экспорти ҳам деярли 28 фоизга ошди. 2020 йилнинг ноябридан 2021 йил августга қадар етказиб бериш 14 038 тоннани ташкил этди, бу деярли 21 миллион долларга тенг (2019 йил ноябридан 2020 йил августигача бўлган даврдаги 11 002 тоннага нисбатан).

Чилида хўраки узум етиштириш даражаси 2020/21 йилги мавсумда кучли ёмғирлар сабаб пасайишидан кейин 2021/22 йилларда маҳсулот етиштириш тиклангач, у 22 фоизга ошиб, 805 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Экспорт ҳажми ҳам 22,9 фоизга ошиб, 645 минг тоннага етиши кутиляпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин