Бош саҳифаЯнгиликларУкраиналик тадбиркор: «Резавор бизнесида экин етиштириш технологияларини мунтазам такомиллаштириш зарур»
Янгиликлар

Украиналик тадбиркор: «Резавор бизнесида экин етиштириш технологияларини мунтазам такомиллаштириш зарур»

Жорий мавсум украиналик резавор етиштирувчилар учун жуда омадли келди. Об-ҳаво шароитида маълум муаммолар (бу, асосан, қулупнай етиштирувчиларга тааллуқли бўлиб, эртаги навларга ёмғирлардан кўп зарар етди) юз берганига қарамай, натижа яхши бўлди. Шу билан бирга, қулупнайнинг ўртаги ва кечки навларини етиштираётган деҳқонлар яхши ҳосил олишди.

Ушбу фикрни «Озеряна» резавор фермаси (Украинанинг Житомир вилояти) соҳиби Ярослав Мовчун «Аggeek» ахборот агентлигининг 2021 йилги резавор мавсуми натижаларига бағишланган вебинарида билдирди. Қўшимча маълумотларни «Аgrigator«нинг эксклюзив материалида ўқишингиз мумкин.

«Об-ҳаво деҳқонларга резаворлар ҳосилини йиғиб олиш имконини бергани учун ҳам мавсум муваффақиятли бўлди. Ва агар бугун кимдир омадсиз мавсум ҳақида шикоят қилгудек бўлса, демоқчиманки, биз биринчи навбатда, ўз хатоларимиз туфайли яхши даромад ололмаяпмиз.

Умуман олганда, менимча, бизнинг бизнесда йўқотишларга фақат икки сабабдан дуч келиш мумкин: форс-мажор, масалан, ёмон об-ҳаво ёки рейдерлик. Бошқа барча ҳолатларда фақат ўзимизни айблашимиз керак» дейди ишонч билан Ярослав Мовчун.

Шунингдек, у, кўпинча, украиналик резавор етиштирувчилар суғориш ва озиқлантириш тизимини танлаш ҳамда йиғим-теримдан кейинги ишлов беришда хатоларга йўл қўйишини қайд этди.

Шунингдек ўқинг: Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди

Шу билан бирга, Ярослав Мовчуннинг фикрича, бугунги кунда резавор етиштиришнинг у ёки бу технологиялари ҳақидаги маълумотлар очиқ-ойдин, фақат фермерлар улардан фойдаланишга тайёрми ёки йўқ – ҳамма гап шунда: «Масалан, ўтган йили ижтимоий тармоқлар орқали тупроқ намлигини ушлаб турувчи препаратлардан бирини ишлатишни барчага тавсия қилдик. Ўшанда резавор етиштирувчиларнинг кўпчилиги бунга танқидий муносабатда бўлди. Аммо бугун биз бу препаратнинг  донли ва мойли экинлар етиштиришда кенг қўлланаётганини кўряпмиз. Шунчаки экин экиш ва ҳосил кутиш – бу резавор бизнесига хос эмас. Мазкур жараёнда технологияларни доимий равишда такомиллаштириб бориш зарур”, дейди «Озеряна» резавор фермаси соҳиби.

Ярослав Мовчун, шунингдек, резавор етиштирувчилар учун хизмат кўрсатадиган етказиб берувчи- компаниялар, кўпинча, мижозларга аниқ-тиниқ эътибор билан муносабатда бўлмайди. «Мавсум қизғин маҳал менга ҳар куни турли компаниялардан 150-160 та қўнғироқ келади. Улардан камида 10 таси ўғит ишлаб чиқарувчилардир. Лекин бизга ёзда ўғит керак эмас,  уни анча аввал сотиб олганмиз ва баҳорда плантация барпо этишда қўллаганмиз. Айнан шунинг ўзиёқ, хизмат кўрсатувчи ва сервис масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар мижознинг эҳтиёжларини етарлича ўрганмаганини англатади», дейди резавор бозори иштирокчиси.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин