Бош саҳифаЯнгиликларУкраиналик мева экспортёри жорий мавсумда олманинг 40 хил навини етиштирди
Янгиликлар

Украиналик мева экспортёри жорий мавсумда олманинг 40 хил навини етиштирди

Украинада олма йиғим-терими мавсуми ниҳоясига етди. Украинанинг машҳур мева экспортёрларидан бири – “Гадз” фермер хўжалиги (Тернополь вилояти, Украина) жорий йилда олманинг 40 хил навидан ҳосил олганини маълум қилди. Хусусан, органик мевалар ҳақида ҳам сўз бормоқда. Жорий йилда хўжалик боғларида ўтган йилга нисбатан кўпроқ ҳосил олинди, дея хабар бермоқда “SEEDS«.

«Бу йил сифати экспортбоп навлардан мўл ҳосил олдик», дейди корхонанинг боғдорчилик йўналиши бўйича директори Тарас Мельник. «Шунингдек, ҳосилимизнинг ажойиб таъми ва юқори сифатини алоҳида эътироф этиш керак. Бундан ташқари, биз олмаларнинг хилма-хиллиги билан фахрланамиз, чунки, бу мавсумда 40 дан ортиқ навлардан ҳосил олдик ва органик навларни сота бошладик. Бу йил олма билан бир қаторда қовоқ ва қовоқчадан ҳам яхши ҳосил олинди”.

Хўжалик мевали дарахтлар (олма, нок, олхўри) кўчатларини сотиш ва мевани қайта ишлаш билан ҳам шуғулланади. Июль ойида хўжалик пюре, жем, шарбат ва болалар озуқалари ишлаб чиқариладиган корхонани ишга туширди. Меваларни қайта ишлаш линиясининг қуввати соатига 6 тоннадан зиёдни ташкил этади.

Шунингдек ўқинг: Украина фермер хўжалиги мева пюреси, мураббо ва шарбатлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди

Компания сентябрь ойида якунлаган Food Safety System Certification 22000 туфайли ўз экспортини сезиларли даражада кенгайтира олади.

“FSSC 22000 сертификатини олиш маҳсулотларимиз учун янги халқаро бозорларга йўл очади. Бунинг ёрдамида “Гадз” фермер хўжалиги нафақат олма, балки олма чипслари, қуруқ мевалар, мева пюреси ва  шарбатларини ҳам экспорт қила олади”, дейилади компания хабарида.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин