Харков вилояти (Украина)даги «Прогресс Бери» Фермер хўжалигида етиштирилган органик малинанинг ҳар бир партияси экспорт қилинишидан аввал Европанинг Evrofins Laboratory номли лабораториясида текширилади.
Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.
Бугунги кунда “Прогресс Бери” фермер хўжалиги далаларидаги малина плантациялари майдони 13,5 гектарни ташкил этади, яна 2 гектар ерда қулупнай, бир неча гектарда смородина ва крижовник етиштирилмоқда. 2021 йили “Прогресс Бери” фермер хўжалигида малинанинг ўртача ҳосилдорлиги 7,5 т/га ни ташкил этди.
Резаворлар 2021 йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилган музлатиш цехида музлатилди: музлатилган ҳосилнинг айрим қисми ички бозорда сотилди, қолгани эса хорижга – Польша ва Австрияга юборилди.
Шунингдек ўқинг: Украиналик тадбиркорнинг органик сублимацияланган мевалари Европа Иттифоқи ва АҚШда муваффақиятли сотилмоқда (фото)
“Экспортдан аввал ташқи бозорга мўлжалланган Краснокутск малинасининг ҳар бир партияси музлатилади ва намуналар Европанинг Evrofins лабораториясида текширилади”, дейилади мақолада. «Кўплаб кўрсаткичлар бўйича Европа стандартларига мувофиқлиги тўлиқ текширилгандан сўнг ва тегишли сифат даражасини тасдиқловчи сертификат олингачгина резавор Европа Иттифоқидаги мижозларга юборилиши мумкин».
Корхона эгаси Олег Кудлайнинг сўзларига кўра, Украинанинг ёзги малинасига талаб Европа Иттифоқи мамлакатларида анчайин юқори. Бундан ташқари, унинг нархи Украинадагидан баланд. Шу билан бирга, экспорт қилинадиган маҳсулотга қўйиладиган талаблар ҳам юқори бўлиб, улар саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва ҳоказолар бўйича аниқ белгиланган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!