EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабар беришича, Украинада оқ бошли карам нархи жадал суръатлар билан ўсишда давом этмоқда ва ушбу маҳсулот нархининг ўсиш суръати бу ҳафта сезиларли даражада жадаллади. Мазкур сегментдаги нархлар янада ўсишига асосий иштирокчиларнинг таъкидлашича, ички бозорда ҳам, экспортга йўналтирилган компаниялар томонидан ҳам оқ карамга бўлган талаб доимий равишда юқори эканлигидир. Шу билан бирга, жорий мавсум Украинада ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада паст, бу оқ бошли карам экиладиган майдонлар қисқаргани билан боғлиқ.
Шундай қилиб, бугунги кунда украиналик фермерлар оқ бошли карамни 15-17 грн/кг (0,52-0,59 доллар/кг)дан арзон бўлмаган миқдорда жўнатишга тайёр, бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 1,5 баробар қимматдир. Бозор мутахассисларининг фикрича, ҳозирги вазиятнинг асосий сабаби, Украина карами Беларусь орқали Россияга реэкспорт қилинишидир. Россия карам бозоридаги ажиотаж туфайли ўтган ҳафта Беларусдаги экспортёр компанияларнинг Украинадаги талаби бир неча бор ошди.
Шунингдек ўқинг: Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда
«Украина оқ бошли карам бозоридаги мавжуд вазиятни инобатга оладиган бўлсак, биз жорий мавсум охирига қадар ушбу маҳсулотнинг сотув нархларини пасайтириш учун ҳеч қандай асос кўрмаяпмиз», деб изоҳ берди «АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси раҳбари Александр Хорев. Импорт қилинадиган маҳсулотларни етказиб бериш туфайли ички бозордаги босимни бартараф этиш қийин бўлади, чунки, бугунги кунда бизнинг асосий етказиб берувчиларимиз, хусусан, Польша, оқ карам бўйича таклифларнинг кескин танқислиги кузатилаётган Украина ва Россия Федерациясида бир вақтнинг ўзида карам таъминоти тақчиллигини ёпмоқда.
Натижада, айни пайтда Украинада оқ бошли карам нархи ўтган йилги кўрсаткичлардан ўртача 7 баробар юқори. Шу билан бирга, кўпчилик украиналик фермерлар эрта баҳорда карамни янада қимматроқ нархда сотишга умид қилиб, унинг савдосини тўхтатиб турибди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!