Европа компанияси Украинанинг «Мнагор» (Винница вилояти) компанияси селекциясига оид ширин маккажўхорининг икки навига буюртма берди. Энди ички бозордаги энг оммабоп навлар – «Украинский биколор» ва «Дейнерис» Европа Иттифоқи мамлакатларида етиштирилади, деб хабар бермоқда SEEDS.
«Мнагор» – Украинада ширин маккажўхори уруғларини етиштирувчи ва сотувчи энг машҳур компаниялардан бири. Корхона қарийб йигирма йилдан буён янги навлар селекцияси билан шуғулланмоқда.
Буюртма жуда катта – тахминан 500 гектар майдонга экин экишга тўғри келади, дейилади «Мнагор»нинг Facebookдаги саҳифасида. Бироқ, украиналик фермерлар ҳам уруғсиз қолмайди, дейди компания эгаси Михаил Нагорняк.
Танланган навларга келсак, «Дейнерис» энг эртаги суперширин гибриддир. Ушбу турдаги маккажўхори органик деҳқончилик учун ҳам жуда мос келади. «Украинский биколор» эса ташқи кўринишидан жозибали нав, чунки, унинг доналари икки хил рангда – оқ ва сариқ. Ушбу маккажўхори товар кўринишини йўқотмай, узоқ вақт сақланиши мумкин ва шакарнинг 24%дан ортиғини жамлаган.
Шунингдек ўқинг: Вакуумланган маккажўхори сўталарини сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар даромадлидир
Михаил Нагорняк ҳозирча буюртмачининг исмини ошкор эта олмайди – бу шартномада қатъий белгиланган.
Аслида, корхона Европа хабига тўрт навнинг уруғлик намуналарини тақдим этди. Ҳамкасблар барча турдаги ширин маккажўхори сифатини тан олишди, аммо Европа компаниясида икки хил навнинг муқобили бор. «Украинский биколор» ва «Дейнерис» эса ажойиб сифат кўрсаткичларига эга бўлган жуда ноёб навлар бўлиб чиқди.
Михаил Нагорнякнинг сўзларига кўра, бу навлар Украинада ҳам «мегамашҳур». Европа Иттифоқига маҳсулот экспорт қилиш «Мнагор»нинг ички шартномалар бўйича мажбуриятларни бажаришига тўсқинлик қилмайди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!