Бош саҳифаЯнгиликларУкраина компанияси консерва саноати учун оқ маккажўхори навини етиштирди
Технологиялар Янгиликлар

Украина компанияси консерва саноати учун оқ маккажўхори навини етиштирди

Ширин маккажўхорининг ҳар хил турлари мавжуд ва улар ҳам таъми, ҳам ташқи кўриниши жиҳатидан фарқланади. Маҳсулотнинг товар кўриниши жуда муҳим, чунки, кўпчилик истеъмолчилар ташқи кўриниши бежирим маҳсулотларни афзал билади. Агар сариқ маккажўхори ҳар қандай қайта ишлаш жараёнида товар кўринишини сақлаб қолса, оқ маккажўхори пиширилганда ёки консерваланганда хира тортиб қолади. Украиналик селекционерлар ширин оқ маккажўхорининг «Монблан» номли янги навини яратиш орқали бу муаммони ҳал этишди, дея хабар беради  SEEDS нашри.

Янги нав Украинанинг «Мнагор» компанияси (Винница вилояти)да селекцияланган.

“Ҳозирги кунда АҚШда оқ бошоқли маккажўхори жуда машҳур. Ушбу фитнес маҳсулот парҳез учун жуда мос, чунки, унинг таркибида толалар даражаси юқори. Икки-уч йилдан сўнг Украинада ҳам мазкур турдаги маҳсулот кенг танилиши кутилмоқда. Бундай маккажўхори ҳам таом тайёрлаш, ҳам консерва учун ишлатилади. Аммо оқ донли навларнинг бир камчилиги бор – қайта ишлангач, рангги хира тортади. Аслида, бу ҳам муаммо эмас. «Мнагор» компанияси ушбу масаланинг ечимини топишга муваффақ бўлди.  Биз янги – «Монблан F1» навини яратдик. Бундай маккажўхорининг уруғи сутранг-оқ бўлиб, пишгач хира тортмайди ”, дейилади «Мнагор»нинг Facebookдаги саҳифасида.

Шуниси эътиборга лойиқки, «Монблан» бошқа оқ маккажўхори турларига нисбатан ёрқинроқ рангга эга. Шунингдек, у таркибидаги юқори шакар миқдори ва нисбатан  узунлиги билан ажралиб туради (узунлиги – 23 сантиметргача).

Шунингдек ўқинг: Вакуумланган маккажўхори сўталарини сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар даромадлидир

“Мнагор» компанияси беш йилдан буён ўта оқ навларни қидирмоқда. Зеро, шунда сақлаш учун муҳим саналган усул – иссиқлик билан ишлов берилганида доналар рангини йўқотмайди. Бизнинг янги «Монблан» нави айнан шундай. Ушбу нав туфайли Украина консерва саноати рақобатбардош устунликка эга бўлади ва келгуси йили оқ консерва ёки музлатилган маккажўхори бозорига кириши мумкин»,  дейди «Мнагор» раҳбари Михаил Нагорняк.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Бразилияда Purple Gala навли тўқ қирмизиранг олма тақдим этилди

EastFruit

Украиналик тадбиркор каннабисли олма шарбатини тайёрлади ва уни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин