Бош саҳифаЯнгиликларУкраина фермерлари ортиқча картошкани ноль рентабеллик даражасидаги нархда сотишга мажбур бўлишмоқда — Николай Гордийчук
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украина фермерлари ортиқча картошкани ноль рентабеллик даражасидаги нархда сотишга мажбур бўлишмоқда – Николай Гордийчук

Бу йил украиналик фермерлар йиғиб олган картошкадан (ўтган йилга нисбатан экин майдони кўп экани сабабли) юқори ҳосил олиниши ушбу маҳсулотнинг бозор нархи пасайишига олиб келди. Бироқ, Янги йил бошида, катта эҳтимол билан, Украина бозорида картошка нархи ўтган йилги даражага қайтади. Ушбу фикрни Украинада етиштириладиган ва импорт қилинадиган юқори сифатли уруғлик картошка бозорида етакчи компания – “Агрико Украина”нинг директори Николай Гордийчук EastFruit нашрига берган шарҳида айтиб ўтди.

“Биз турли фермерлар билан суҳбатлашдик, ўтган йилги 14 гектар ўрнига 20 гектарга картошка экишди, ўтган йили 20 гектарга экканлар 25 гектарга… Бу ўтган йилги майда картошка қолдиқлари борлиги, хўжаликлар уни қайта ишлашга беришни истамай, экишга қарор қилгани билан боғлиқдир. Айни омил картошканинг катта майдонларга экилишига олиб келди», дейди Николай Гордийчук Украинадаги юқори ҳосил сабаблари ҳақида гапирар экан. Унинг қўшимча қилишича, бу йил Украинада «картошка жуда кўп, аммо ҳозирча унинг сифати ҳақида ҳеч нима деб бўлмайди».

«Агрико Украина» директорининг таъкидлашича, бугунги кунда ҳамма омборга сиғмаган  картошкани сотиб юборишга қарор қилди. Ва бу бозорда картошка керагидан ортиб кетишига ва натижада, нархнинг пасайиш тенденциясига олиб келди.

Николай Гордийчукнинг фикрича, ўрта ҳисобда, профессионал фермер хўжаликлари картошкани 4,50-5,0 грн/кг дан таклиф қилишмоқда, кичик фермер хўжаликлари эса маҳсулотни сотиш мақсадида нархни ҳатто 3,50 грн/кгдан ҳам пасайтиришди.

“Бу ўтган йилнинг шу давридаги картошка нархининг ярмига тенг. Ушбу нарх фермерларга тўғри келмайди. Гектарига ўртача сармоя билан профессионал фермер учун картошка етиштириш таннархи нархи 3,80-4 грн/кг ни ташкил қилади. Бугунги кунда кўплаб фермерлар ортиқча картошкани умуман фойдасиз ёки минимал фойда билан сотишяпти. Ўйлаймизки, бу ҳолат аёз бошланиб, омборга сиғмай қолган картошка тўлиқ сотилмагунча ёки сифати бузилмагунча давом этади. Кейин бозорда фақат профессионал омборга эга профессионал иштирокчилар қолади», дейди картошка бозори иштирокчиси вазиятнинг янада ривожланишини башорат қилар экан.

Шунингдек ўқинг: Уруғлик картошка етиштирувчи Европадаги уч компания навлар бўйича муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи янги компанияга асос солди

Бироқ, Николай Гордийчукнинг сўзларига кўра, картошкани омборга жойлаб, фермерлар катта рискларга дуч келиши ҳам мумкин.

“Биз бир неча йил аввал худди шу даврда кузатилган ҳолатга гувоҳ бўлишимиз мумкин, ўшанда баҳорги нарх куздагидан унчалик юқори бўлмаган. Деҳқонлар картошкани баҳорда юқорироқ нархда сотиш умидида сақлашган, аммо картошка истеъмоли ўз чекловларига эга. Шу боис ҳам, ўшанда сақлаш учун қўйилган ҳажмни ҳамма бирдек сота олмаган. Бундан ташқари, яқинда энергия ташувчилар нархи деярли икки баравар ошди. Шунга кўра, мижозларимиз учун биз сақлаш нархини картошканинг таннархига киритиб юборишга мажбурмиз. Натижада, якуний истеъмолчи ҳаммаси учун тўлаши керак бўлади», дейди «Агрико Украина» директори.

Шу билан бирга, Николай Гордийчукнинг таъкидлашича, бугунги кунда ЕИ бозоридаги вазият Украинадагидан мутлақо бошқача.

“Агар Голландия ҳақида гапирадиган бўлсак, ўтган йили картошка экилган майдон 5-7 фоизга кам эди. Бу йил уларда ҳам ҳосил  одатдагидан камроқ ва улар учун ҳосил 4 фоизга кам бўлиши – аҳамиятли.

Бугун Голландияда картошка нархи ўтган йилга нисбатан баланд. Ўшанда бир килограмм картошка нархи тахминан 12 евроцентдан бошланган эди. Бугунги кунда у бир килограмм учун 16-18 евроцентни ташкил этмоқда, бу бир йил аввалгига қараганда деярли 40 фоиз кўпдир «, дейди мутахассис.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин