Бош саҳифаЯнгиликларУкраина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2023 йил январь ойида Россиянинг ҳануз давом этаётган Украинадаги жанговар ҳаракатлари, мураккаб ва қиммат логистика ҳамда бундай шароитда украиналик боғбонлар дуч келадиган бошқа кўплаб қийинчиликларга қарамай, Украина Ўзбекистон бозорига энг йирик олма етказиб берувчига айланган.

2023 йилнинг январь ойида Украинадан Ўзбекистонга олма экспорти 360 тоннага етди ва Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши ҳали бошланмаган 2022 йилнинг худди шу ойидаги етказиб бериш ҳажмидан 24 фоизга ошди. Шу билан бирга, жорий йилнинг январь ойида Эрон, Молдова ва Туркиядан Ўзбекистон бозорига сархил олма етказиб бериш ҳажми мос равишда 32 баробар, 3 баробар ва 4 баробарга камайган.

Дарвоқе, Польша январь ойида Ўзбекистонга олма етказиб бериш бўйича Украинага деярли етиб олди, яъни, мазкур бозорга 351 тонна олма экспорт қилди.

EastFruit‘нинг улгуржи нархлар мониторинги шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йил январь ойида Украина ва Польшада сархил «Голден Делишез» олмаларнинг улгуржи нархлари Ўзбекистондагидан уч ёки ундан кўпроқ баробар паст бўлган. Шу билан бирга, Молдовада нархлар Украина ва Польшага нисбатан бироз юқорироқ эди. 2023 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда олма нархи ўсишда давом этди, бироқ Украина ва Польшада барқарорлигича қолди, бу эса Ўзбекистонга экспорт янада даромадлироқ бўлишини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойида Украина Ўзбекистонга 274 тонна сархил олма экспорт қилган бўлса, ноябрь ойида Ўзбекистон бозорида маҳаллий арзон олма ҳали мўл бўлган пайтда бу кўрсаткич 39 тоннани ташкил этган эди.

2022 йили Ўзбекистонга Украина олмаси экспорти  февраль-апрель ойларида энг юқори чўққига чиқди, ўшанда Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатига уч ой ичида бир ярим минг тоннадан ортиқ сархил Украина олмаси экспорт қилинган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин