Бош саҳифаЯнгиликларТуркиялик экспортёрлар Жануби-Шарқий Осиёга қуруқ мева етказиб беришни кўпайтиришмоқчи
Янгиликлар

Туркиялик экспортёрлар Жануби-Шарқий Осиёга қуруқ мева етказиб беришни кўпайтиришмоқчи

Туркиядан майиз, қуритилган ўрик ва анжир экспорти мавсум бошидан буён 798 миллион долларга етди. Бу хусусда Эгей денгизининг Қуруқ мевалар экспортёрлари уюшмаси раҳбари Бирол Джелеп «Aнадолу» агентлигига хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия  қуруқ меваларнинг жаҳондаги асосий экспортёрларидан бири бўлиб қолмоқда. Зеро, ушбу турк маҳсулотларига бўлган талаб кун сайин ортиб боряпти.

Биролнинг айтишича, экспорт мавсуми бошидан бери, яъни 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Туркия 332 миллион долларлик майиз экспорт қилди.

«Қуритилган ўрикни экспорт қилиш мавсуми 1 августда бошланди, бугунги кунгача унинг экспорти 258 миллион долларни ташкил қилди. Қуритилган анжир экспорти мавсуми эса 30 сентябрда бошланди. Мавсум бошидан буён экспорт қиймати 208 миллион долларга етди»,  деди у.

Умуман, ҳисобот даврида Туркия жаҳоннинг 162 мамлакатига майиз, қуритилган ўрик ва анжир етказиб берди, маҳсулотларнинг умумий ҳажми 798 миллион долларлик қийматни ташкил этди.

Шунингдек ўқинг: Россия Туркиядан помидор импорти квотасини 20 фоизга оширди

Анъанавий бозорлар – Европа мамлакатлари ва AҚШга экспорт ўсишда давом этмоқда. Ва энг катта ўсиш қуритилган ўрик экспортида кузатиляпти.

Уюшма раҳбари асосий мақсад Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига экспорт ҳажмини ошириш эканлигини таъкидлади. Мавсум бошидан буён ушбу мамлакатларга экспорт ҳажмининг ўсиш даражаси икки рақамли сон билан ифодаланишига эришилганини айтди у.

“Туркия жаҳондаги энг йирик органик озиқ-овқат етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Бизнинг мамлакат бутун жаҳонга ишончли маҳсулот етказиб берувчи сифатида танилган. Ушбу имижни сақлаб қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Бозордаги ижобий динамика биз сезиларли ютуқларга эришганимизни кўрсатиб турибди», деди ташкилот раҳбари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин