Бош саҳифаЯнгиликларТуркиядан хандон писта экспорти 2021 йилда 76 фоизга ошди
Янгиликлар

Туркиядан хандон писта экспорти 2021 йилда 76 фоизга ошди

2021 йилда Туркиядан хандон писта экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан 76 фоизга ошиб 209,7 миллион долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлар бирлашмалари ассоциацияси ҳаволасига (GAIB) таяниб.

GAIB маълумотларига кўра, 2020 йили Туркия хандон пистаси экспорти 118,92 миллион долларни ташкил этди.

Туркия 2021 йилда Италия, Германия, Хитой, Канада, Португалия, Малайзия, Мальта, Тайван ҳудуди (ХХР), Марокаш, Япония, Молдова, Буюк Британия, Куба ва Россия сингари 110 давлатга 20,3 минг тонна хандон писта экспорт қилган.

Италия Туркия хандон пистасининг етакчи импортёри бўлди, экспорт ҳажми ўтган йили 50,1 миллион долларни ташкил этди, кейинги ўринларда Германия (33,6 миллион доллар) ва Хитой (12,8 миллион доллар)дир.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

GAIB ҳузуридаги Қуритилган мевалар ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар экспортёрлари иттифоқи раҳбари Меҳмет Чикмазнинг айтишича, Газиантеп вилояти ва Жануби-Шарқий Анадолунинг бошқа минтақаларидаги корхоналарда хандон писта қайта ишлангач, бу маҳсулот хорижда яна ҳам кўпроқ даромад келтира бошлади ва машҳур бўлди.

Унинг сўзларига кўра, вилоятда хандон писта дарахтлари сезиларли даражада кўпайган.

«Келгуси даврда хандон писта ҳосилдорлиги кескин ошади. Шунга кўра, Туркия экспортининг бир неча йил ичида янада таъсирчан кўрсаткичларга етишини кутмоқдамиз. Шу мақсадда сектор вакиллари ташқи бозорда музокараларни давом эттирмоқда, шунингдек, янги бозорларни изламоқда», дейди Чикмаз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин