Бош саҳифаЯнгиликларТуркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди
Янгиликлар

Туркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди

Туркияда гилос мавсуми бошланди. Боғбонлар бу йилги ҳажмнинг тахминан 10-15%га ошишини тахмин қилишмоқда. Украинадаги уруш туфайли Туркия боғбонлари гилос экспорти учун бошқа Европа бозорларига ўтишларига тўғри келиши мумкин, деб ёзмоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

Туркиянинг Doraintrade брокерлик компанияси бош директори Бану Эрнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида гилос мавсуми бошланган: “Измир ва Маниса каби гилос энг эрта пишиб етиладиган ҳудудларда 2022 йилги мавсум аллақачон бошланди. Туркиядаги данакли мева етиштирувчилар яқинлашиб келаётган мавсумга катта умид боғлашмоқда ва ҳосилнинг сезиларли даражада юқори бўлишига (тахминан 10-15%га) ишонишяпти. Эртаги навлар ҳосилини йиғиб олиш бошланган бўлса-да, фермерлар фикрича, гилоснинг 0900 Ziraat ва Napoleon каби асосий экспорт навлари 25 майга қадар бозорга чиқмайди”.

Шунингдек ўқинг:  Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

Бану Эр Украинадаги урушнинг Туркиялик гилос етказиб берувчилар фаолиятига таъсири ҳақида сўз юритди.  Унинг фикрига кўра, 2022 йилги мавсумда Туркияда етиштирилган мевалар Украина ва Россиядаги хатарли вазият туфайли Европа Иттифоқи бозорларига йўналтирилиши мумкин.  Арзон ишчи кучи ва ўсимликларни қайта ишлаш технологиясига сармоянинг сезиларли даражада ошиши туфайли юқори сифатли турк маҳсулотлари, албатта, жозибадор ва рақобатбардош нархларга эга бўлади.

Трейдерлар, шу жумладан, Туркиядаги биринчи BRC сертификатига эга агентлик ва брокерлик компанияси –  Doraintrade яқинлашиб келаётган данакли мевалар мавсумига тайёргарликни якунлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин