Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон
Янгиликлар

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

Тожикистонда эртаги гилос ва ўрик ҳосилини йиғиб олиш бошланди. Бугун бозорларда гилоснинг бир килограмми 15-25 сомоний (1,21 – 2,01 доллар)дан, ўрик 10-20 сомоний (0,80 – 1,61 доллар)дан сотилмоқда. Эртаги мевалар Хатлон вилояти ва Ҳисор водийси боғларида пишиб етилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бутун Тожикистонда мевали боғлар майдони 80 минг гектардан ошади. Булар, биринчи навбатда, ўрик, олхўри, гилос, олча, шафтоли боғларидир. Бундан ташқари, ушбу мевалар томорқаларда ҳам етиштирилади.

Рудакий, Ҳисор, Шаҳринав ва Турсунзода туманлари фермер хўжаликларида гилоснинг эртапишар “Валовая” ва “Негритянка” навлари ҳосилини йиғиш бошланди, деб ёзмоқда “Аsia-Plus”.

«Бу йил ҳосил яхши, мевалар йирик ва мазали. Май ойида ёғаётган ёмғирлар бизга у қадар кўп зарар етказмади», дейди шахринавлик боғбон Бахтиёр Ҳафизов.

Шунингдек ўқинг: Ҳар бутадан 12 доллар даромад – Тожикистонда қулупнай етиштириш тажрибаси (видео)

Ҳисор водийсида ўрик плантациялари йўқ, эртаги ўрик Хатлон вилоятида етиштирилади. Кушониён, Балхий, Дўстий, Жайҳун туманларида Америка ва Канададан келтирилган ўрик навлари  пишиб етилган.

Фермер ҳар бир дарахтдан  40-50 килограмм мева олади. Мевалар йирик – ҳар бирининг вазни 70-80 грамм.

Ўтган йили биринчи гилос апрель ойи охирида Душанбе бозорлари ва супермаркетларида пайдо бўлган эди. Ўшанда улгуржи нарх тахминан 2 долларни, чакана нарх эса кг учун 3-4 долларни ташкил этган.

Бу йил нархлар анча паст.

Тожикистонда гилос ҳосилини йиғиш ва экспорт қилишнинг оммавий мавсуми, одатда, 10 майдан бошланади ва тахминан июнь ойи ўрталарига қадар давом этади.

Жорий йилда Тожикистон Россия, Қозоғистон, Хитой ва Европа давлатларига сархил мева экспортини кўпайтириш ниятида. 2021 йилда Тожикистон 43 минг тоннадан зиёд 30 миллион долларлик  мева экспорт қилган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин