Бош саҳифаЯнгиликларТуркияда гилос ҳосили ўтган йилга нисбатан 10-15 фоиз юқори бўлади
Янгиликлар

Туркияда гилос ҳосили ўтган йилга нисбатан 10-15 фоиз юқори бўлади

Туркияда бу йилги гилос ҳосили ўтган йилга нисбатан 10-15 фоиз кўп бўлади. Айниқса, эртаги навлар ҳосилдорлиги ошди.

Бу ҳақида АgroTimes FreshPlazaнинг гилос бозори шарҳига асосланиб хабар бермоқда.

Эртаги гилос етиштириладиган ҳудудларда ҳосил ҳажми юқори бўлди, ўртапишар гилос етиштириладиган вилоятларда эса камроқ ҳосил кутилмоқда. Шу билан бирга, гилоснинг умумий ҳосилдорлиги анча юқори бўлади, яъни ўтган йилгидан тахминан 10-15% фоиз кўп ҳосил олинади«,  дея ҳисобот бермоқда лойиҳа экспертлари.

Турк гилосининг сифати яхши экани алоҳида эътироф этилмоқда. Талаб ўтган йилга нисбатан юқори.

Одатда, Россия ва Украинага экспорт қилинадиган турк гилосининг бир қисми бу йил қисман Европа бозорларига чиқиши мумкин.

«Арзон ишчи кучи ва ўсимликларни қайта ишлашга йўналтирилган йирик технологик сармоялар турк маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардош нархларини таъминлаши, шубҳасиз«,  дейди экспертлар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда уруғлик картошка захираси яратилмоқда

EastFruit

Туркия 2022 йилда сархил анжир экспортини 100 миллион долларгача оширишни режалаштирмоқда

EastFruit

2022 йилнинг биринчи ярмида Туркиядан гилос экспорти камайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин