Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонлик деҳқонлар 1 октябрь ҳолатига кўра, деярли 400 минг тонна картошка йиғиб олишди
Янгиликлар

Тожикистонлик деҳқонлар 1 октябрь ҳолатига кўра, деярли 400 минг тонна картошка йиғиб олишди

Тожикистонда жорий йилнинг 1 октябрига қадар қарийб 400 минг тонна картошка йиғиб олинди. Мамлакатнинг деҳқон ва фермер хўжаликларида картошка йиғим-терими давом этмоқда, деб хабар берди “Аvesta.Tj”.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тезкор маълумотларига кўра, белгиланган санага қадар 34 минг 182 гектар майдонга картошка экилган.

Ҳосил эса 20 минг 122,1 гектар майдондан йиғиб олинган. Қайд этилган майдондан жами 396 минг 349,5 тонна картошка йиғиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131 минг 954,5 тонна кўп кўрсаткичдир.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти!

Суғд вилоятида 173 минг 627 тонна, Хатлон вилоятида – 107 минг 147 тонна, ТБАВда – 8 минг 584 тонна ва РБТларда – 106 минг 991,5 тонна ҳосил йиғилди.

Айни пайтда мамлакатнинг марказий қисми бозорларида бир килограмм картошка 3-4 сомоний (0,27-0,36 доллар)дан сотилмоқда.

Аввалроқ EastFruit Тожикистонда мева-сабзавот чипсларини ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилгани ҳақида хабар берган эди. «Мевахои Бадахшон» («Бадахшон мевалари») МЧЖ кунига 1,3 тонна ва йилига 400 тоннагача мева-сабзавотни қайта ишлаш салоҳиятига эга.

Биринчи босқичда корхона 9 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаради. Лавлаги, сабзи, нок ва олмадан тайёрланган 4 турдаги чипслар ва 5 турдаги мевали батончиклар шулар жумласидандир.

Мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш учун корхонага Дарвоз вилояти фермерлари етказиб беришади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин