Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда пиёз нархи кескин пасайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тожикистонда пиёз нархи кескин пасайди

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, жорий ҳафта Тожикистонда пиёз нархи кескин тушиб кетган. Айни пайтда пиёзни 1 кг учун 68-70 центдан ҳам улгуржи нархларда сотиб олиш мумкин, бир ҳафта аввал эса нархлар 88 центга етган эди. Шундай қилиб, сўнгги бир ҳафта давомида ушбу маҳсулот нархи 20%-22% фоизга пасайди.

Ўтган ҳафта охири Тожикистонда пиёз нархи минтақадаги энг юқори нархлардан бири бўлган, бу ҳақида минтақанинг пиёз бозорини батафсил кўриб чиқиб шарҳлаганимизда ёзган эдик. Хўш, нега пиёз нархи кескин пасайди?

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов фикрига кўра, пиёз нархи кескин пасайишига ҳавонинг ўртача кундалик ҳарорати ошиши асосий сабаб бўлган. Ҳатто Тожикистоннинг шимолий вилоятларида ҳам кундузи ҳаво анча иссиқ – 20 даражадан юқори. Бу совутгичсиз ва керакли иссиқлик изоляциясисиз сақланадиган пиёз захираларининг  тез бузилишига олиб келади. Шундай қилиб, аномал совуқ пайтида музламаган пиёз энди ҳавонинг ҳаддан зиёд юқори ҳарорати туфайли тез бузилиши мумкин.

ФАО экспертининг фикрича, яна бир сабаб, пиёз экспортининг чекланганидир. Бу ҳолат пиёзни тезроқ сотишга мажбур қилади, чунки савдогарлар янги ҳосил эртаги пиёзи бозорга киргунга қадар мавжуд захираларини сотишга улгуролмасликдан хавотирланишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин