Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда хурмодан чипслар тайёрлаш йўлга қўйилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тожикистонда хурмодан чипслар тайёрлаш йўлга қўйилди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Кушониён туманидаги «Беҳбудий» ишлаб чиқариш кооперативи хурмодан янги турдаги мева чипслари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

«Ховар» ахборот агентлиги материалида айтилишича, кооператив ушбу маҳсулотларни нафақат ички бозорга, балки экспортга ҳам чиқаришни режалаштирган. Мазкур кооперативда ишлаб чиқарилаётган хурмо чипcлари ўзига хос таъми ва сифат кўрсаткичлари билан ажралиб туради.

Айни пайтда Тожикистонда хурмо йиғим-терими мавсуми давом этмоқда.  Тожикистоннинг иқлим шароити ушбу турдаги мевани етиштириш учун жуда қулай бўлиб, кейинги йилларда хурмо плантациялари майдони сезиларли даражада кенгайган.

Бундан ташқари, кейинги йиллар Тожикистонда қуритилган мевалар ва мева чипсларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида EastFruit мева-сабзавот чипcлари, шунингдек, мевали батончикларини ишлаб чиқарадиган янги корхона ишга туширилиши ҳақида ёзган эди. «Меваҳои Бадаҳшон» («Бадаҳшон мевалари») МЧЖга тегишли корхона Тожикистоннинг  Тоғли-Бадаҳшон автоном вилоятидаги Дарваз туманида жойлашган. У икки технологик линияга эга. Бирида лавлаги, сабзи, нок ва олма чипслари, иккинчисида 5 турдаги мева батончиклари ишлаб чиқарилади.

Корхона жиҳозлари ва ишлаб чиқариш линиялари Германия, Туркия, Украинадан келтирилган.  Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 400 тонна мева-сабзавотни қайта ишлашга мўлжалланган.  Маҳсулотлар «Карон эко фрут» («Кaron eco fruit») савдо белгиси остида миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилиб, истеъмол бозорига етказиб берилмоқда.

Корхонада бутунбошли ишлаб чиқариш жараёни замонавий технологиялар ёрдамида тўлиқ бошқарилади. Шунингдек, тайёр маҳсулотларни сақлаш учун сиғими 40 тонналик алоҳида омборхона ҳам қурилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Қуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин