Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда 2021 йилги картошка ҳосили 100 минг тоннага ошди
Янгиликлар

Тожикистонда 2021 йилги картошка ҳосили 100 минг тоннага ошди

Тожикистон фермерлари жорий мавсумда ўтган иш ҳафтаси якунига кўра, қарийб 740 минг тонна картошка йиғиб олишди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 100,5 минг тоннага кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда умумий 34,18 минг гектар майдонга картошка экилган. Шу билан бирга, 12 ноябрь ҳолатига кўра, 32,55 минг гектар майдондан ҳосил йиғиб олинди.

Масалан, Сўғд вилоятида 387,145 минг тонна, Хатлон вилоятида эса 108,352 минг тонна картошка ҳосили йиғиб олинди.

Тоғли-бадахшон автоном вилояти картошка етиштирувчилари 18,59 минг тонна, республиканинг бошқа ҳудудларидаги фермерлар эса 225 минг 195 тонна ҳосил йиғиб олишди.

Бугун Тожикистон пойтахти Душанбеда бир килограмм картошканинг ўртача нархи 4 сомонийни (0,35 доллар) ташкил қилмоқда.

EastFruit аввалроқ хабар берганидек, Тожикистонда  картошканинг йилига икки бор ҳосили олинадиган ҳудудлар бор. Бироқ, улар улуши мамлакатда етиштириладиган экиннинг атиги 10 фоизини ташкил қилади. Тожикистонда етиштириладиган картошканинг асосий қисмини Заравшан водийси, Истаравшан, Шаҳристон, Ганчи, Жирағатолнинг тоғли туманлари беради. Бу мамлакатнинг шимоли бўлиб, мазкур ҳудудларда йилига фақат бир бор картошка ҳосили олинади – экин ҳосили сентябрда йиғиб олинади ва одатда, апрель ойида экилади.

Шу сабабли, бозорда картошканинг максимал таъминоти сентябрь-октябрь ойларида кузатилади ва айнан у қиш-баҳорда етказиб беришни таъминлаш учун сақлашга қўйилади. Чунки, мамлакатда замонавий картошка омборларининг кескин танқислиги сабаб, картошка тақчиллиги, одатда, февраль-март ойларида сезила бошлайди, бу вақтда картошка захираларининг катта қисми тугаган, баъзилари аллақачон яроқсиз ҳолга келган бўлади ва айрим қисмини янги ҳосил учун экин экиш мақсадида фермерларнинг ўзлари сотиб олишади ёки фойдаланишади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Қуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин