Бош саҳифаЯнгиликларТошкент супермаркетларида супер эртаги олма сотувга чиқди, унинг нархи ўтган йилгидан 7 баробар арзон!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тошкент супермаркетларида супер эртаги олма сотувга чиқди, унинг нархи ўтган йилгидан 7 баробар арзон!

Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси» деб аталадиган ва жуда кичик калибрли супер эртаги олма сотувга чиқди. EastFruit экспертларининг қайд этишича, номига қарамай, ушбу навдаги олмалар апрель ойининг иккинчи ярмида чакана савдода кўзга ташланади.

Бу мавсум Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетлар пештахталарида супер эртаги олмалар ўтган йилга нисбатан бир неча кун эрта, аммо 2022 йилнинг апрель ойидагидан ўрта ҳисобда 7 баробар арзон нархда сотувга чиққан!

2023 йилнинг 17 апрелида “Коrzinkа” супермаркетлар тармоғи “Май олмаси”нинг чакана нархи 1 кг учун 17 990 сўмдан савдога чиққанини эълон қилди. Тўғри, ушбу янгилик ҳозирча тармоқнинг Ўзбекистон пойтахтида жойлашган тўртта дўконидагина мавжуд. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2023 йил 19 апрель ҳолатига кўра (оддий ва оммабоп навлар нархлари ҳақида гапирилмоқда), пойтахт супермаркетларида ўтган йилги ҳосил олмасининг чакана нархлари 11500-18000 сўм/кг оралиғида сотилмоқда.

Қайд этиш жоизки, 2022 йил баҳорида “Май олмаси” Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида 20-23 апрель кунлари 1 кг учун 117 000 сўмдан 129 990 сўмгача бўлган нархда сотувга чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги ҳосил эртаги олмасининг оммавий йиғим-терим мавсуми, одатда, май ойи ўрталарида бошланади.  Айнан шу даврда эртаги олманинг илк экспорти ҳам старт олади. Бироқ экспорт учун олма етказиб беришнинг асосий ҳажми ёз ойларига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин