EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларинг хабар беришича, ушбу ҳафтада Украинада малина нархлари сезиларли даражада пасайган. Ишлаб чиқарувчилар ушбу сегментдаги нарх динамикасининг салбий ўзгаришларини бозорда малина таклифи кўпайиб кетганлиги билан боғламоқдалар. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ушбу резавор бўйича таклифлар анча кам бўлиб, фақат айрим хўжаликларгина ҳосилни йиғиштиришни бошлаганди.
Шунингдек, ўқинг: Россияда малинани оммавий сотиш мавсуми бошланди
Шундай қилиб, бугунги кунда малинанинг улгуржи партиялари 60-120 грн/кг ($2,19-4,38/кг)дан сотувга чиқмоқда. Бу ўтган ҳафта якунидаги нархлардан 48 фоиз арзондир. Маҳаллий малина нархларининг бу тарзда кескин тушиб кетишига асосий сабаб сифатида Украина боғбонлари бозорда таклиф кўпайганлигини кўрсатмоқда. Чунки айни дамда жанубий вилоятлардаги деярли барча хўжаликлар ушбу резавор ҳосилини йиғиштириб олишга киришган. Об-ҳаво ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудида иссиқ ва қуёшли об-ҳаво ҳукмронлик қилди, бу эса резаворларнинг тез пишиб етилишига ёрдам берди.
Аммо нархларнинг бундай тушишига қарамасдан, Украина бозорларидаги малинанинг бугунги нархи ўтган йилнинг худди шу давридаги нархлардан ўртача 1,7 баравар қиммат бўлиб турибди. Шунингдек, кўплаб ишлаб чиқарувчиларнинг тахмин қилишча, ушбу сегментда нархлар ҳали тушишда давом этади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!