Бош саҳифаЯнгиликларСтаврополь ўлкаси (Россия) қишлоқ хўжалигида саримсоқ етиштиришни бошлашди
Янгиликлар

Ставрополь ўлкаси (Россия) қишлоқ хўжалигида саримсоқ етиштиришни бошлашди

Ставрополь ўлкаси (Россия) аграрчилари  қишлоқ хўжалигида саримсоқ ва саримсоқ қаламчаларини йирик плантацияларда етиштиришни бошлади.

Ҳозир ҳудудда саримсоқ билан ўз-ўзини таъминлаш 26 фоизни ташкил қилмоқда. Георгиев туманидаги «Изобилие» МЧЖ мазкур вазиятни ўзгартиришга қарор қилди.

«Импорт ўрнини босиш дастури доирасида ўз маҳсулотимизни етиштиришни бошлашга қарор қилдик, яъни қишки саримсоқларимиздан учта навини танладик. 2021 йил ҳосили учун 200 гектар майдонга экин экдик: бундай ҳажм Ставрополь ўлкасида ҳали бўлмаган», – дейди «Изобилие» МЧЖининг ижрочи директори Юрий Ишченко.

Хўжаликда саримсоқ етиштириш учун жиддий ёндашилди: ҳали сабзавотнинг пишиб етилишига анча вақт борлигига қарамай, мазкур ҳудудда ҳосил аллақачон йиғиб олинмоқда. Нафақат қуритилган саримсоққа, балки ёш саримсоқ қаламчаларига ҳам талаб катта. Россиядаги тузланган саримсоқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ширкатлардан бири бўлган Доғистон компанияси ҳудуд учун ноанъанавий бўлган хом-ашё билан қизиқишни бошлади, дейилади Россия Федерациясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.

– Биз Доғистонга 50 тоннадан ортиқ қаламчаларни жўнатдик. Бу эса республикадаги шерикларимиз учун фойдали ҳамкорлик ҳисобланади. Шу кунга қадар ҳудудда саримсоқ бунчалик кўп ҳажмда экилмаган: одатда маҳсулот шахсий томорқаларда 30-50 гектар майдонга экилган, шу боис харидорлар барча ҳудудлардан маҳсулотни йиғиб олиши керак бўлади, бу эса моддий томондан фойда келтирмайди. Бундан ташқари, бизники каби йирик ташкилотларда маҳсулот етиштириш технологияси ва сифат назорати юқори даражада бўлади, – дея таъкидлайди Юрий Ишченко.

Шунингдек ўқинг: Жорий йилнинг дастлабки беш ойида россиялик фермерлар иссиқхонада сабзавот етиштириш ҳажмини 9 фоизга кўпайтирди

Яқин кунларда ташкилотлар ёш саримсоқларни йиғиб олишни бошлайди – Доғистонда ҳам, Россиянинг марказида ҳам кейинги ҳосил учун харидорлар бор. Ушбу маҳсулотларнинг қарийб 300 тоннасини мазкур ҳудудда сотиш режалаштирилган. Қолган ҳосиллар бироз кеч етилади, айни пайтда фермер хўжалиги ҳосилни йиғиб олишга тайёр: чет эл комбайнлари йиғим палласига шай турибди. Жами 200 гектар майдонда 2 минг тоннага яқин саримсоқ йиғиб олиш режалаштирилган.

Бу йил сабзавот етиштириш учун  мазкур ҳудудда 11 минг гектардан зиёд очиқ майдон ажратилган. Анъанага кўра, ҳудуднинг асосий экинлари картошка, пиёз, карам, помидор бўлиб, саримсоқнинг улуши эса анча паст ҳисобланади. Бугунги кунда бозор Хитой саримсоғи билан тўлиқ таъминланган, лекин ички маҳсулот таъми ва бошқа хусусиятлари билан улардан анча устунлигига фермерлар ишонч билдирмоқда.

«Изобилие» МЧЖ уруғ етиширишга ихтисослашган. Мазкур ҳудудда уруғ етиштириш учун 4 минг гектар суғориладиган ер ажратилган – бу ҳудуд мелиорациясидаги энг йирик қишлоқ хўжалиги ерларидан биридир. Ишлаб чиқарувчиларнинг асосий йўналишлари – маккажўхори, кунгабоқар, соя ва кузги буғдой уруғларини етиштиришдан иборат.

Aммо  уруғ етиштириш соҳасида компания ўз ўрнини белгилаб, сабзавот етиштиришни ўрганишга қарор қилди. Ўтган йили бу ерда тажриба сифатида картошка, сабзи, пиёз ва саримсоқ экилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин